Пайшанба, 19.09.2024, 12:40
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Шеърият

СИНФДОШ ЎҒИЛ БОЛАЛАР
Ирода БЎРОНОВА

СИНФДОШ ЎҒИЛ БОЛАЛАР

Баъзида бирлашиб зўр занжир эдик,
Ҳазил-ҳузуллардан тез ранжир эдик,
Жаҳлимиз чиққанда ниш санчар эдик,
Сизни яхши кўрар устоз-домлалар,
Узр синфдошлар, ўғил болалар!

Қулоқ тутиб қизлар суҳбатларига,
Чидаб бўлмас иғво-ғийбатларига,
Парво қилмадингиз ниятларга,
Ҳадя этиб бизга гулу лолалар,
Чин дўстсиз, синфдош ўғил болалар.

Айбимиз айтдингиз юзларимизга,
Ҳазилдан ёш келди кўзларимизга,
Ҳали зор бўласиз изларимизга,
Бизни соғинасиз қилиб нолалар,
Билинг, шўх синфдош ўғил болалар!


Рукн: Шеърият | Қўшди: jurabek (25.06.2013) | Муаллиф: Ирода БЎРОНОВА E
Кўрилди: 939 | Рейтинг: 5.0/3

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0