Пайшанба, 19.09.2024, 22:19
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Шеърият

Юрагим, биламан...
Акмал Шарипов

Юрагим, биламан...

Юрагим, биламан сенга ҳам қийин,
Юкинг оғирлашиб борар кун сайин.
Сен фақат чидагин, чидашинг керак,
Хали манзил йироқ, етиб борайин.

Баъзан сенга нохақ оёқ қўйдилар,
Бўхтон тоши билан рахмсиз уйдилар.
Сен таслим бўлмагач, нокас ганимлар,
Сени овлаш учун ёлғон суйдилар.

Сени сенладилар, гарчи сизладинг,
Доим шафқат изладинг, мехр изладинг,
Ўзингга бир дардкаш топа олмай сен,
Хеч кимга билдирмай, ночор бўзладинг.

Ёлҳон зулматида ўткир кўзимсан,
Хеч ким эшитмаган ўткир сўзимсан.
Аслида кажрафтор, телба дунёда,
Умидсан, ишончсан, сабру-тузимсан.

Юрагим биламан, сенга ҳам қийин...


Рукн: Шеърият | Қўшди: uzbakon3 (25.04.2013) | Муаллиф: Акмал Шарипов E
Кўрилди: 854 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0