Пайшанба, 19.09.2024, 22:19
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Шеърият

Шамдай эриб бораётган қиз.
Муслим МУСАЛЛАМ

Кет дединг тишимни тишимга босдим ,
Палтойим узатдинг нафрат билан сўнг.
Шамол эшикларни қарсиллаб ёпди,
Билдим тақдиримиз ҳеч келмади ўнг.

Менга алам қилди бу дунё ичра ,
Шунча соддалигим ,ҳору ҳаслигим.
Сен ахир билардинг икки дунёда ,
Кет деган жумлани ёқтирмаслигим

. * * *
Сариқ пардаларни кўтардим аста ,
Сарғайган боғларга боқдим бемаврид.
Атроф жим пойимда шитирлар ҳазон,
Дунё бозоридан ғам қилдим ҳарид.

Сўнг яна ортимга қайтдим ҳўрсиниб,
Шамоллар юзимга босиб олди юз.
Пушкин китобини кўксига қучиб,
Бекатда ўксиниб йиғлар эди куз

. * * * *
Учиш керак*бу эски мавзу,
Ва азалдан қолган тушунча.
Эмаклашни ўрганиш керак ,
Қанотларинг тўла чиққунча.

Ҳаволаниб кетмаслик керак,
Ҳаволарга сочиб ғамингни.
Унитмасанг бўлди азизим,
Сенга қанот берган заминни

* * *
Деразангда яна ўчди шам,
Дайди итлар инграган сахар
Ойналарга юзини босди,
Оппоқ қорни соғинган шахар.

Деразангда яна ўчди шам,
Дарахтларга қарадинг ҳомуш.
Оламдаги жами майсалар,
Яратганни кўрар эди туш.

Деразангда яна ўчди шам,
Юрагинга ғамлар чўкди тиз.
Ҳеч ким сени англай олмади,
Шамдай эриб бораётган қиз.

* * *
Тун қадаҳда сузилиб турар,
Оҳу чопиб тўймайди қирда.
Ҳудо шундоқ турган кўнглимни,
Бой берсама йигирма бирда.

Пойгакларда эзилди кўнгил,
Эриб битди илоҳий шамлар.
Тирноғимдай ўсиб бормоқда,
Тирноғимдай кичкина ғамлар.

* * *
Бу қирларда яшайди тарих,
Тулпорлари туёқ қоқарлар.
Синглимдайин мулойим маъсум,
Ҳўрсинади кунга боқарлар.

Ажриқлари ҳикматга молик,
Ғорларида яшайди хотир.
Томчи сувга маҳтал тошлари ,
Эртасидан олар ҳавотир.

Пастлаб борар бунда одамлар,
Баландлашар қирларни қадди.
О бу қирлар не ,не зотларни,
Айтолмаган энг буюк дарди.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (15.08.2012) | Муаллиф: Муслим Мусаллам
Кўрилди: 836 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0