Пайшанба, 19.09.2024, 22:05
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Ўзбекистон » Шеърият

ВАРАҚЛАЙМИЗ ЎЗ ҚАЛБИМИЗНИ
ВАРАҚЛАЙМИЗ ЎЗ ҚАЛБИМИЗНИ

Йиллар ўтаверар,
Ўтаверар йиллар...
Юракка ўтмишдан сувратлар солиб.
Биз эса лабларда истеҳзо,
Шунчаки кўз ташлаб ўтирганнамо
Варақлаймиз ўз қалбимизни...
Йиллар эса ўтаверар,
Ўтаверар йиллар.
Улар бизга чиндан бепарво...

УМР

Умр нима? Кекса дунёнинг
Бир кўз юмиб очишига тенг.
Ухлаганда кўрган рўёнгнинг
Уйғонганда қочишига тенг.

***

Бир-бирига ўхшаган кунлар,
Юрагимни совутиб борар,
Бир-бирига ўхшаган кунлар.

Орзуларим тоғ қадар эди...
Кейин эса уни еб қўйди,
Бир-бирига ўхшаган кунлар...

Хаёл сурмай қўйдим биродар,
Тасаввурлар турмушранг бўлди...
Қўрқадурман энди эртамдан.

Мусичанинг "ку-ку"ларию,
Қарғаларнинг "қағ-қағ"лари ҳам,
Бир хил, бир хил таралар кўкда.

Улғайишни орзу қилгандим,
Тушларимда энди болалик...
"Нажот, нажот!" дейди мажруҳ руҳ...

Ҳаммасига розиман, фақат
Муҳаббатим қайтиб берсанг, бас,
Бир-бирига ўхшаган кунлар!..

Бир-бирига ўхшаган кунлар,
Юрагимни совутиб бўлди,
Энди эса овутмоқ истар...

СОҒИНДИМ

“тушундим” деганингда
кўчага чиқишга пулим қолмай
тасодиф пойлаб
эшикка михланган ҳолимни эмас
шалдираб оқиб турган ариқ бўйида
муаттар бўй сочиб яшган ялпизнинг
ваҳший гўзаллигини кўтаролмай
юм-юм йиғлаб ўтирган кўйимни
назарда тутишингни
қанчалар СОҒИНДИМ


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (15.10.2012) | Муаллиф: Улуғбек ҲАМДАМ
Кўрилди: 856 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0