Бечора Мухаббат.
Чоррахада, бели букчайган кўзида сўкирлар тақадиган қоп қора кўзойнак, қўлида асо билан қайга боришини билмай турган мухаббатга кўзим тушди. Қўлидан кимдир тутиб, йўлнинг у бетига олиб ўтиб қўйди, яна кимдир қўлидан тутиб, йўлнинг нарги бетига олиб ўтди. Шу зайлда кун ботгунча ҳар ким мухаббатни қўлидан тутиб, ўзлари хоҳлаган, кўнгиллари тусаган ерга олиб ўтишди. Мухаббатни кун ботгунча кузатиб унга рахмим келди. Бели букилган, кўзлари кўрмайди ким қўл узатса қандайдир илинж билан қўлидан тутади. Бир инсон топилмадики уни калбига жойлаб ўзи билан олиб кетгани. Бечора мухаббат росса қўлма қўл бўлди.
|
Рукн: Адабий ўйлар | Қўшди: isfana (28.10.2013)
| Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон угли E
|
Кўрилди: 700
| Рейтинг: 5.0/1 |
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|