Чоршанба, 18.09.2024, 07:04
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Адабий ўйлар

Материаллар сони: 25 Саҳифалар: 1 2 3 »

Элмурод ЮСУФ

Авлоднинг биринчи вакилини дарахтга боғлаб қўйишади, авлоднинг сўнггисини чумолилар еб битиради... ёлғизликнинг юз йилига маҳкум этилган одамлар авлоди ер юзида қайта пайдо бўлмайди.

Габриэль Гарсиа Маркес асарларини севиб қолиш учун унинг китобларидан олинган исталган иқтибосни келтириш кифоя. Маркесни тушуниш учун эса “ёлғизликнинг юз йилига маҳкум этилган одамлар авлоди ер юзида қайта пайдо бўлмайди”, деган армонни, орзуни, умидни ҳис қила билиш ва бу тушунчалар ортидаги ўзликни англай олиш лозим, менимча.

Нобель мукофоти соҳиби, замонамизнинг забардаст адиби Габриэль Гарсиа Маркес 17 апрел куни Мехикодаги ўз уйида 87 ёшида вафот этгани тўғрисидаги хабарни эшитишим билан унинг “Ёлғизликнинг юз йили” романи ёдимга тушди.

Роман ўлимга маҳкум одамнинг энг сўнгги дақиқларада ҳаёлан болаликка қилган сафари тасвири билан бошланади:

“...қатлга ҳукм қилинган полковник Аурелиано Буэндиа девор остида туриб, ўзини отишларини кутаркан, отаси муз бўлагини кўрсатишга олиб борган ўша олис оқшомни эслайди”.

Муаллиф: Элмурод Юсуф
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 926 | Сана: 18.04.2014 | Шарҳлар (0)
Даврон ҲОТАМ
(репортаж)
Ўш шаҳридаги “Фрунзе” мактабининг ўқитувчилари шоир Аъзам Раҳим билан ўқувчилар ҳамда адабиёт ихлосмандлари ўртасидаги ижодий учрашувни уюштиришди.
Фонида “Орзулари карвон умидлари сарбон Шоир” дея ёзилган саҳнадан Аъзам Раҳим, олим, адабиётшунос Равшанбек Турсунов, аравонлик шоира Фарида ҳамда қўшиқчи Самида Холматова жой олдилар.
Модераторнинг оригиналликка интилиб, тайёрлаган сценарийси асосида Шоирга “Шеърият ўзи нима?”, деган қадимий лекин хали тўлиқ жавоби топилган савол берилди. Аъзам Раҳим жавобни ўқувчилик вақтларидаги орзуси билан бошлаб, шеъриятнинг кўнгил мулки эканлигини айтиш билан якунлади.
Аъзам Раҳимнинг шеърларини қирғиз тилига таржима қилган шоира Фарида ўз дўсти ижоди ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўқувчилар шоир “Бургут”, “Ҳамма шоир қишлоқдан чиққан” каби ижодидан наъмуналар ўқишди. Гарчи, ўқувчиларда ифодали ўқиш техникаси ночорлиги сезилиб турсада, барибир севимли шеърларни болалар тилидан эшитиш мароқли бўлди. (Айниқса, муаллифга ёқимли бўлса керак)

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1396 | Сана: 08.04.2014 | Шарҳлар (1)
Абдул ҲАҚ
Китоб кўп. Сўз кўп. Бироқ шеър йўқ. Бўлса беш, бўлмаса ўн беш қабилида қатор-қатор китоблар "хассос" шоирлар томонидан ёзилиб, "хассос" ноширлар томонидан чоп этилаяпти, чоп этилаяпти. Мана қўлимда муқовасига шеърлар деб ёзиб қўйилган бир қанча китоблар. Ичида эса бирорта шеър йўқ.

Муаллиф: Абдул Ҳақ
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 849 | Сана: 29.12.2013 | Шарҳлар (0)
Даврон ҲОТАМ

Анча муддатдан бери Ijodkor.com сайтини қай тарзда барқарор равишда ишлатиб бориш борасида бош қотиряпман. Тўғриси, катта бир “энергия”, ажиб хаяжон билан бошлагандим бу ишни. Бир қанча умид, мақсадлар қўйгандим олдимга. Бу мақсадлардан айримлари шукрким, амалга ошди. Марказий Осиёдаги ўзбек ижодкорларининг аксарияти бизнинг сайт орқали бир-бирларини танишди. Назаримда бошқа адабий сайтларда ҳам Қирғизистон ўзбек ижодкорларининг асарлари чоп этила бошлашида “Ижодкор”нинг ҳам озми кўпми хиссаси бор.

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 905 | Сана: 09.12.2013 | Шарҳлар (3)
Musofir
Сўз аввалида айтиб кетганим маъқул, ўзимни қариб қолдим деб айта олмайман. Кўнгил қаримас экан агар унда орзулар қаримаса...
Қуйидаги ёзувлар ҳам менинг шахсий фикрим ва бунинг орқасида ҳеч қандай ғаразли ва кибрли муддао йўқ.Ўзгаларга ақл ўргатиш ҳам менинг табиатимдан олис. Фақат фикр, мунозара учун.
Юрак ютиб жуда ҳам нозик мавзуга эътиборларингизни қаратганимдан оғринадиганлар бўлса, минг бора узр...

Шеърият - замонлар элагида эланиб бизгача етиб келган нафис санъат!Нафосатга ошно диллар учун Яратганнинг улуғ инъоми!Инсоният қалбида инсонийлик туйғусини

Муаллиф: Musofir
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 773 | Сана: 07.12.2013 | Шарҳлар (1)
Мухаббатни кечгача кузатиб унга рахмим келди. Бели букилган, кўзлари кўрмайди ким қўл узатса, қандайдир илинж билан қўлидан тутади

Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон угли
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 689 | Сана: 28.10.2013 | Шарҳлар (0)
Раҳимжон АЛИЖОНОВ

"Ёзиш ниҳоятда қийин ва масъул иш. Лекин журналист дала - яйловларни яёв кезиб, узун тунлар ширин уйқусидан кечиб ёзаверади. Негаки ёзиб бўлиб ҳориган, эзилган вужудида шундай ҳузур-ҳаловат ҳис этадики, мана шу қийноқ-азоблардан кейин келадиган ширин туйғуга ҳудди гиёҳвандлардай ўрганиб қолади."

Муаллиф: Раҳимжон Алижонов
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 786 | Сана: 16.09.2013 | Шарҳлар (0)
Раҳимжон АЛИЖОНОВ

(Туркистоннинг улуғ шоири устоз Шавкат Раҳмон таваллудининг 63 йиллигига)
Юрак негадир изтиробда...
Қандайдир таскин, қандайдир бир йўл излайди ўзига. Нимадандир ховлиқса, нимагадир талпинади.
Дук... дук... дук...
Вужуд эса ҳаловат истайди.

Муаллиф: Раҳимжон Алижонов
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 778 | Сана: 16.09.2013 | Шарҳлар (0)
Муаллиф: Элмурод ЖУСУПАЛИЕВ, Т,Абдумўмунов номидаги Республика мукофоти лауреати, Дэвид Бурке номидаги АҚШ халқаро журналистика мукофоти лауреати.

Афсус шуки, жўжахўроз шоирчалар “эстетикасида”, агарда у бор бўлса, тарбияланаётган ёш “муқаддас санъат муҳиблари” Аъзам Раҳим ва Муғанний ташбеҳларини тушуна олармикин? Нега том маънодаги ШОИРЛАР шиғирчилар фаолиятига тўсиқ бўла олмаяпти? Нега улар шеърият аталмиш гулбоғда ўсиб чиқишга ҳаракат қилаётган сассиқ ўзанларни юлиб ташламаяпти, боғбонлик қилмаяпти?

Муаллиф: Элмурод Жусупалиев
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 869 | Сана: 05.09.2013 | Шарҳлар (4)
Авлиёхон ЭШОН

Хужанд давлат педагогика институтида ўқиб юрган кезларимизда, биз – икки уч нафар талаба ижарада турадиган уй "Панжшанбе" бозори яқинида бўлгани учун шундоққина йўлимиздаги китоб дўконига тез-тез кириб турардик. Бир куни дарсдан чиқиб, доимо харидорлар билан гавжум бўладиган дўконга кирсак, "Авторнинг илк китоби" сериясида нашр этилган янги китоблар келтирилган экан. Дарҳол шундай тўпламлардан сотиб олиб, йўлдаёқ уларни варақлаб кўра бошладик. Дўстларимиздан бири Шавкат Раҳмоннинг "Рангин лаҳзалар" номли тўпламининг илк саҳифасидан ўрин олган "Ватан" номли шеърни овоз чиқазиб ўқиди:

Жойлашгансан шунчалар чуқур…
Ўз тубига яширган юрак.
Сенга етиб бормаклик учун
Узун умрим етмаса керак.

Шу пайтгача Ватан ҳақида кўпчилик кўникиб қолган, мазмунан бир-бирига яқин, бунинг устига, бироз баландпарвоз шеърларни ўқиб юрганимиз учунми, атиги тўрт сатрдан иборат самимий ва содда

Муаллиф: Авлиёхон Эшон
Қирғизистон | Адабий ўйлар | Ўқилди: 1056 | Сана: 06.08.2013 | Шарҳлар (0)
1-10 11-20 21-25
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0