Чоршанба, 18.09.2024, 06:55
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Матбуот

Материаллар сони: 9

Бир неча кундан бери “Шавкат Раҳмон хотираси” билан яшамоқдаман. Шоирнинг дўстлари хотираси асосида нашр этилган “Шавкат Раҳмонни хотирлаб” китоби севимли ижодкоримнинг янги қирраларини очиб берди. Аввал эшитганим воқеаларни хотирлатди.
Бу китобга киритилган илмий таҳлиллар, самимий хотиралар, бағишловлар китобхонни Шоир оламига олиб киради.
Аслида бу китоб ҳақида завқ билан батафсил мақола ёзса бўлади. Аммо, бу сафар шу китобдаги бир англишмовчилик (ҳар ҳолда шундай бўлган бўлса керак) ҳақида қисқача ёзмоқчиман.
Китобдаги шеърий бағишловлар ичида мана бу шеър ҳам киритилган:

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 812 | Сана: 02.07.2013 | Шарҳлар (0)
Дўстлар биз янги манзилга кўчиш арафасидамиз!!!! Яқин кунларда янги аммо, ушбу сайтнинг айни давоми бўлган сайт манзилини берамиз! Ўз фикрларингизни билдирасиз деб умид қиламиз!

Муаллиф: Давронбек
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 866 | Сана: 12.02.2013 | Шарҳлар (10)
Даврон Ҳотам
Орзу қилганим ушбу сайтни очилганига ҳам кўз очиб юмгунча ярим йил бўлиб қолибди.Сўнгги вақтларда эса яхшилардан сайт учун миннатдорчилик билан биргаликда айрим дашномчалар ҳам биз томонга йўлланиб турибди. Шунисига ҳам шукр! Бир иш қилсангу бунга ҳеч ким аҳамият бермаса, ана шуниси ёмон!
Фақат кейинчалик ҳам тушунмовчилик келиб чиқмаслиги учун айтмоқчиманки, бу сайтда бирор фитнага, иғвога жой йўқ! Бадиий асарлардаги камчиликлар ҳақидаги шарҳлар бўлса бош устига! Аслида айнан шу нарса сайтимизда деярли йўқ! Илтимос, илмингизни аямай ёшлар ижодига ўз танқидий фикрларингизни ёзсангизлар!
Шу ўринда бир инсоннинг шахсиятига тегувчи шархларини "удалить" қилганимиздан норози бўлган ўқувчимизнинг шархини айнан келтириб ўтсам:
"додхо (02.01.2013 00:59)
фирк эркинлигин бугиш экан-да. унда нега кучирмачилиги очик ошкор шоирлар ижодини бериб борасизлар? Узи плагиатлик нима эканлигини биласизларми? Шеър укийсизларми? М.Солих,Р.Парфи.Ш.Рахмон шеърияти кучирмачилари сайтингизда тикилиб ётибди-ку. Бировни шеърини кучирганларни нега "удалить" килмайисизлар?"

Муаллиф: Даврон Хотам
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 804 | Сана: 04.01.2013 | Шарҳлар (0)
Бу галги суҳбатдошимиз ўшлик ёш хонанда Илҳом Аҳмад бўлди. Илҳом Ўш шаҳрида, таниқли санъаткорлар оиласида туғилиб, вояга етди.
Ёш санъаткор "Девона бўлдим", "Ҳижоб рўмол" каби қўшиқлари орқали мухлислар қалбидан жой ола билди. Бугунги кунда Ўшдаги З.М. Бобур нолмидаги ўзбек академик театрида фаолтият олиб бораётган санъаткорнинг қўшиқлари Туркия телеканаллари орқали ҳам намойиш этилмоқда.
Ёшлар орасидаги саноқли чинакам овоз эгаларидан бири бўлган ушбу қўшиқчи билан суҳбатимиз одатдагидек, хофизнинг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни сўраш билан бошланди.

Илҳом суҳбатимизни одатий бир савол билан, яъни ўзингиз, оилангиз ҳақида сўрашдан бошламоқчиман.
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 906 | Сана: 10.12.2012 | Шарҳлар (0)
Раҳимжон АЛИЖОНОВ
Бизнинг ватандошимиз, улуғ аллома "ХХ аср Имом Бухорийи" деб шуҳрат қозонган ҳазрат Алихонтўра Соғуний(Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) устозимизнинг машҳур асари "Тарихи Муҳаммадий" ҳақида сўз бошлар эканман, бу нақадар масъулиятли иш эканлиги ҳақида ўйлаб қоламан.
Устоз... Росулуллоҳ ҳазратлари соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳаётлари ёритилган асар... Ёки Ислом дини тарихи ҳақидаги энг йирик асар ҳақида ёзиш... Бу нақадар масъулиятли.
Устозимиз Алихонтўра Соғуний 1885 йил 21 мартида Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида зиёли ўзбек хонадонида таваллуд топганлар. Илм излаб ёшлигидан Арабистонга ўқишга кетадилар ва у ерда диний таҳсиллар ола бошлайди. Тобора илм ўз мавжига тортиб, нафақат диний балки тиббий ва бошқа илмларни ҳам ўрганиб боради. Бориб-бориб ўз замонасининг забардаст олими, буюк алломаси бўлиб етишадилар.

Муаллиф: Раҳимжон Алижонов
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 1726 | Сана: 27.11.2012 | Шарҳлар (2)
Даврон Насибхонов

Бугунги меҳмонимиз 90 йилларнинг иккинчи ярмида Қирғизистонда машҳур бўлган "Илҳом" гуруҳининг солисти, бир қатор қўшиқлар муаллифи, бастакор Баҳром Азимов бўлди.
Мен, шу 1973 йили 5-декабрда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилганман. Дадам ҳам, онам раҳматлик ҳам қўшиқ айтишар эди. Ёшлигимиздан... мени ўша энг... “ностольгия” деб қўядию, юрагимни эзадиган нарсаларда...мана шу нарсалар ҳам илҳом олиб келади. Одамни телбасифат қилиб қўядиган нарсалар бўлади-ю. Шулардан биттаси мана шу нарса. Мен ёшлигимни эсласам кўпроқ свет ўчиб қолган... шамоллар бўлиб свет ўчиб қолса қўрқардикда. Ўшанда дадам, бувим ҳаммамиз бирга ётардикда. Узун жой қилиб, бир тарафда дадам, бир тарафда бувим, мен албатта бувимни олдида ётардим. Мен энг кичик ўғилманда. Қўрқардим роса. Ўшанда дадам билан бувим ашула айтиб беришарди. Кечаси билан ўшани эшитиб, ярим қўрқув ваярим қандайдир роҳатланиш билан ухлаб қолардик. Ҳаммамиз ҳам шундай эдик. Ҳозир ҳам акаларим билан гаплашиб қолсак ёшлигимизни, мана шу нарсани жуда ҳам кўп эслаймиз. Қандайдир ўша ў-ў “Тоҳир-Зуҳро”даги ариялардан айтиб беришарди ёки бувим бадиий китобларни ўқиб ўқиганда, шу китоблардан айтиб берарди. Ёшлигмизда “Беш болали йигитча” деган китоб билан қанайдир мени ривожланишим бошланганда, адабийми ё ақлийми... билмайман. Бувим мана шу китобни йиғлаб айтиб берарди, биз ҳам йиғлаб эшитардик

Муаллиф: Даврон Насибхонов
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 1040 | Сана: 27.11.2012 | Шарҳлар (0)
("Олам" газетаси учун ёзилган)
Шаҳарликлар билан қишлоқ одамларининг қандай фарқи бор? Яхшиси турли фаразларни ўзингизга хавола қилайликда, қишлоқ одамлари орасида ҳам турли истеъдод эгалари, теран фикрли инсонлар етарли эканлиги ҳақида гаплаша қолайлик. Ана шундай инсонлардан бирининг уйида яқинда меҳмон бўлиб қайтдим.
Жалолобод вилоятининг Оққўрғон қишлоғида эл қатори деҳқончилик билан шуғулланувчи Фарҳоджон ака Чўтбоевнинг 2006 йили Марғилон шаҳрида чоп этилган "Кўнгил дафтари" қўлимга тушиб қолганига ҳам кўп бўлмаганди аслида. Ушбу китобдаги шеърлар ошиқнинг армонли муҳаббат қиссаси ҳақида сўзларди. Истасангиз бир улардан бир парчани мисол қилиб келтирай:
"Кўнглим менинг сўлим сойнинг
Бўйида қолди,
Кўнглим менинг сулувойнинг
Кўйида қолди,
Ой ҳам ботди тонг отмасдан
Нарги қирғоққа
Кўнглим сойнинг "У юз" деган
Жойида қолди..."

Муаллиф: Даврон Насибхонов
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 856 | Сана: 01.11.2012 | Шарҳлар (1)
Алло
Давронбек мен бир гап эшитдим... Шу ростми...
Нима гап... тинчликми?
Алишерни отиб кетишибди....
Йўўўқ....мен боя кўрдим ишхонасининг свети ёниқ эди...
.....

Муаллиф: Даврон Хотам
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 850 | Сана: 24.10.2012 | Шарҳлар (1)
"Олам"нинг бугунги онлайн меҳмони ўзбек қўшиқчилик санъатида ёқимли ва юқумли сўзлари билан Шоир сифатида ўз ўрнига эга бўлган Рислиғой Ҳотамова бўлди.
Тошкент маданият институтини тамомлаган, шоира илк ижодий ҳамкорлигини Юлдуз Усмонова билан бошлаган. Юлдуз Усмонова томонидан куйланган "Шайтонга бўйсунган юраклар", "Атиргул", "Бургутлар" каби ўнлаган қўшиқлар икки ижодкор учун ҳам катта муваффақиятлар олиб келди.
Вақтлар ўтиши билан шоир шеърлари кўплаган машҳур санъаткорлар томонидан қўшиққа айлантирилди. Бунга мисол тариқасида Озода Нурсаидованинг "Асрагин", "Кўнгил" ёки Озодбек Назарбековнинг "Лайлим", "Дийдор ширин", "Йигит қасам ичмайди" каби қўшиқларини келтириш кифоя бўлса керак.
Рислиғой Ҳотамованинг "Совчилар", "Икки дил баёзи" ва "Дийдор ширин" шеърий тўпламлари шеър ихлосмандлари учун қадрли китобга айланиб улгурган.
Қирғизистон | Матбуот | Ўқилди: 1842 | Сана: 21.10.2012 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0