Пайшанба, 19.09.2024, 13:06
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Матбуот

Мусиқани ҳаром дейишади аммо...
Даврон НАСИБХОНОВ

Бугунги меҳмонимиз 90 йилларнинг иккинчи ярмида Қирғизистонда машғур бўлган "Илҳом" гуруҳининг солисти, бир қатор қўшиқлар муаллифи, бастакор Баҳром Азимов бўлди.
- Биринчи саволим, Бахром Азимов ким? Келинг шу саволга жавоб билан бошлайлик.
(ўйланиб) Энг қийин савол....
- Хўп, енгиллаштирамиз. Қачон, қаерда туғилдиз. Болалигингиз қандай кечган?
- Мен, шу 1973 йили 5-декабрда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилганман. Дадам ҳам, онам раҳматлик ҳам қўшиқ айтишар эди. Ёшлигимиздан... мени ўша энг... “ностольгия” деб қўядию, юрагимни эзадиган нарсаларда...мана шу нарсалар ҳам илҳом олиб келади. Одамни телбасифат қилиб қўядиган нарсалар бўлади-ю. Шулардан биттаси мана шу нарса. Мен ёшлигимни эсласам кўпроқ свет ўчиб қолган... шамоллар бўлиб свет ўчиб қолса қўрқардикда. Ўшанда дадам, бувим ҳаммамиз бирга ётардикда. Узун жой қилиб, бир тарафда дадам, бир тарафда бувим, мен албатта бувимни олдида ётардим. Мен энг кичик ўғилманда. Қўрқардим роса. Ўшанда дадам билан бувим ашула айтиб беришарди. Кечаси билан ўшани эшитиб, ярим қўрқув ваярим қандайдир роҳатланиш билан ухлаб қолардик. Ҳаммамиз ҳам шундай эдик. Ҳозир ҳам акаларим билан гаплашиб қолсак ёшлигимизни, мана шу нарсани жуда ҳам кўп эслаймиз. Қандайдир ўша ў-ў “Тоҳир-Зуҳро”даги ариялардан айтиб беришарди ёки бувим бадиий китобларни ўқиб ўқиганда, шу китоблардан айтиб берарди. Ёшлигмизда “Беш болали йигитча” деган китоб билан қанайдир мени ривожланишим бошланганда, адабийми ё ақлийми... билмайман. Бувим мана шу китобни йиғлаб айтиб берарди, биз ҳам йиғлаб эшитардик. Кўрардикда ўша воқеаларни, ўзимизча. Энди бизни пайтимизда видеомагнитафон, ДВД деган нарсалар бўлмаган. Радиодан соат тўққизда “Тунги эртаклар” бўларди. Радио олдига келиб ўтирардик. У 15 минутда тугарди. Бир зўр овоз бўларди, ҳозир ҳам қулоғимни тагида туради. Ўша овозни эшитардик, бўлди. Шу билан ётардик. Ётганимиздан кейин бувим китоб ўқиб берарди. Кўп китоб ўқиб берарди, лекин “Беш болалали йигитча” эсимда қолган. Билмайман, дадам билан бувим жуда катта роль ўйнаган ҳаётимда.
- Ижодга, санъатга бўлган қизиқишнинг илдизлари демак шунга бориб тақалади?
- Шунақа.Айнан шунақа.
- Энди сиз бошчилик қилган “Илҳом” гуруҳи ҳақида гаплашсак. Бу ҳақда нималар айтиб бероласиз? Менимча, сизни ва сизнинг дўстларингиз ижодини энг гуллаган давлари “Илҳом” билан боғлиқ бўлса керак?
- 1993-йили, 3-март эди адашмасам...Раҳимжон Отабоев деган акамиз бўларди (раҳматли). Мен у пайтда мусиқачи эдим. Турли ҳофизлар билан тўйга бориб...Кўпроқ Раҳим акам Қосимов билан кўп юрганмиз...
- Қайси асбобда чалардингиз?
- Аккардион чалардим, цинтизатор чалардим... ашула айтишга ҳам қизиқар эдим. Раҳим акам овозимни эшитим, сен ашула айтасан, қўшиқчи бўлмасанг бўлмайди деб, ана шу одам кўпроқ сабабчи бўлган, ўзимдан ҳам кўра.Шу Раҳим акамни бир дона ўғли бор эди, Илҳом деган. Шу ўғли дунёга келган куни Раҳим акам ҳаммамизни уйига тўплаган, укалар ўғил кўрдим деб. Мен, Шавкатбек Баҳриддинов деган оранжировкачи бола бор эди, ҳозир Қозоғистонда қайсидир студияда ишлаяпти, Улуғбек Валиев деган бола бор эди, у ҳам Россияда юрибди ҳозир. Шунақа қилиб... яна кимлардир бор. Ҳозир эсимга келмаяпти. Бизни шу акамиз тўплаб, "Илҳом" деган группа қиламиз, деб, шу акамиз у пайтларда продюсер деган нарса йўқ эди, шу акамиз биринчи продюсерлардан бўлган. Раҳим акам кейин касал бўлиб, оламдан ўтиб кетди. Кейин ансамблдаги болалар ҳам ўзгарди. Одилжон Мирзабоев,Музаффар, Алишер,яна битта Алишер, Ойбек деган боллар билан давом этганмиз. Ўша "Илҳом" дастаси билан анча юқориларга кўтарилдик, қўлдан келганча чўққиларни кўрдик.
Муваффақиятнинг сири нимада эди?
У пайтда биринчидан,мен кейин айтган боллар билан йиғилганимизда "Илҳом" дастасига йиғилганимизда мени торимдан бошқа бирорта ҳам мусиқий асбоб йўқ эди. Биз дўстлармиз билан "аренда"га мусиқий асбобларни олиб, тўйлардан тушган пулларни бўлишмасдан мусиқий асбоблар учун тўпладик. Кейин шундай бўлдики, беш олти йилда ҳаммамизда энг охирги инструментлар бўлди, энг қиммат... Бу билан айтмоқчиманки, биринчи сабаб бизнинг аҳиллигимиз, ҳаммамизнинг фикримиз бир ердан чиққанлиги бўлди.Бу нарса биринчи сабаб бўлди.... Аввали худо албатта. Қолаверса ўша пайтда Ўшдан Муҳаммадкарим Соипов, Хамидулло Матҳолиқов деган қўшиқчилар чиқиб, улардан кейинги авлодда ўзини қўшиғи билан чиққан ашулачи йўқ эди. Улардан кейинги узоқ "пауза"дан кейин биз ўз қўшиғимиз билан чиқдикда. Агар сал адашсам касбдошлар мени кечирсин... у пайтда йўқ эди ўз қўшиғини айтадиганлар. Ўша вақтда биз "Қора қош" деган қўшиғимиз билан чиққанмиз, яхшийла "хит" бўлган. Ҳозиргача айтилади мана. Шу ҳам сабаб бўлган. Энджи барибир ҳаммасига сабаб аҳиллик бўлган.
Энди ўша пайтдаги шоу бизнес олами деймизми, хуллас биздаги қўшиқчилик муҳити билан ҳозирги вазиятни ҳеч таққослаб кўрасизми?
Таққослаб... Ҳар доим таққсоланади ю, ҳозир мен ўзим ҳам олдин шундай деб ўйлардим... Масалан, ҳозирги ёш қўшиқчиларга айтсангиз кўпроқ ёши ўтиб қолган одам ҳар доим тергайверади деб тушунишади да. Бизни вақтимизда бошқача эди деб гапирсангиз, катта киши бўлиб қолганга ўхшаб... Лекин, ростдан ҳам соғлом кўз билан қарайдиган бўлсак, у пайтда 99 фоиз жонли ижро бўларди, биринчидан. Эшитаётган шинавандалар ҳам ўшанга яраша бўларди. Қўшиқ айтсангиз, маза қиладиган вақтида "дод" дейишарди. Уларни бақирганини эшитиб, сизга илҳом келарди яна. Ҳозир, энди юз фоиз эмас, 99 фоиз фонограмма бўлиб қолди. Тингловчиларни ҳам эшитяптими, йўқми билмайсиз. Энди нимага эшитяптими, йўқми дейиляпти деган савол ҳам туғилади... Чунки кўпчилик ашула эшитиш гуноҳ... мана шунақа нарсалар ҳам чиқиб қолдида. Кеча келинойиз билан суҳбат бўлиб қолди, биттаси айтибдики музика эшитса, бошини мундей қилиб тебратса гуноҳ бўлади деб. Мана, бошимни қимирлатдим. Кимга зарари тегяпти. Қачонки, сенинг ишингдан биров зарар кўрса, алам кўрадиган бўлса кейин гуноҳ бўлади. Мени ёнимда, "сотка"мда ҳар доим Шомуҳаммад қори акани масалалари юради. Жуда ҳам ҳурмат қиламан шу одамни. Ўйлайманки, Ўшдагина эмас, ер юзидаги саноқли олимлардан биттаси бу одам. Шу кишининг битта масаласида шу савол берилганда... Мен вақтдан фойдаланиб айтиб олмоқчиман. Пайғамбаримиз (С.А.В.) ҳақида битта масала айтиб ўтилибди. Бир куни пайғамбаримиз бир тўйга борибди... саҳоба тўй қилаётган экан. Саҳоба тўй қиляпти! Бундай майдалаб кўриш керакда буни... Тўй қилган экан пайғамбаримиз борибдилар.Борса иккита қиз қўшиқ айтаётган экан. Саҳоба тўй қиляпти, иккита қиз (!) ашула айтяпти. Мана шу ерининг ўзи аслида етади! Бўпти, етмаган одамларга қолгани ҳам бор. Пайғамбаримиз (С.А.В.) келиб ўтирсалар, қизларни каттаси, ичимизда Оллоҳнинг пайғамбари бор, у бизда Оллоҳдан, қиёматдан хабар беради деб, навбат бермоқчи бўлганда, пайғамбаримиз йўқ, бундан аввалгисини айтиб бер деган экан.
Энди бунқа нарсаларни топаман десангиз масжиднинг ичидан ҳам гуноҳ топиш мумкин. Агар шунчалик титкилайдиган бўлса. Мана шунақа нарсалар ҳам сабаб бўлиб қоляптида, ука. Энг яхши кўрган шоиримиз, Ўшимизнинг юзи Ғанижон ака Ҳолматовнинг бир олтин гапи бор, миллатнинг борлигини санъаткорлар билдириб туради дейди.
Сиз бугун нималар билан шуғулланяпсиз? Нима янгиликлар?
Мен шу... ука "подвал"дан (Филармония биносидаги студиясини назарда тутмоқда) чиқмайман. Студия... янги қўшиқ.... Мана укамиз Абу Толиб Ўзбекистонда ўқиган, ўзи миллати қирғиз, ўзбекчани анча мунча ўзбекдан яхши билади. Ҳозир шу укамиз билан битта нашида қилганмиз, шуни якунлаш ишлари кетяпти.
Ўзингиз янги қўшиқ айтмаяпсизми?
Ўзимга янги қўшиқ йўқ. Қўшиқ қиляпман, сотяпман...тирикчилик. r /> Демак ҳозир қўшиқчи эмас бастакор сифатида фаолият олиб боряпсиз?
Шундай, асосан бастакорлик қиляпман.
Аслида бизнинг ниятда мақола ака ука Азимовлар ҳақида бўлиши керак эди. Афсус, Шуҳрат аканинг сафарда эканлиги сабаб бундай бўлмади. Энди ўзингиз улар ҳақида қисқача айтиб берсангиз. Дилшод Азимов кўпроқ мумтоз мусиқага яқин инсон, Шуҳрат ака эса қизиқчи сиқатида танилган...
Ҳаммамизга ҳам бояги айтган воқеалар, тарихимиз сабаб бўлганда. Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар"ини бир қатор ҳаммамизга ёшлигимизда бувим ўқиб берган. Биз уни ҳаёлан кино қилиб кўрардик. Қисқаси шу каби муҳит сабаб бўлган бизга. Дилшод акам кичкиналигида жуда ҳам инжиқ эди. Энг каттамиз бўлса ҳам мендан ҳам эрка эди. Қисқаси, бувимлар миллий мусиқий асбоб олиб беришган. Кейин акамиз катта катта хофизлар билан, Таваккал Қодиров, Нуриддин Хайдаровлар билан бирга юриб, миллий йўналишга яқин бўлиб қолган.
Шуҳрат акам бўлса.... бувим битта воқеани кўп айтиб берарди. Фарғонадан Ўшга келаётганда Марҳаматни кутиб турар эканда Шуҳрат акам. Буви Марҳаматга келдикми, келдикми деса, бувим ҳа мана келдик деганда югуриб бориб, автобус ҳайдовчисининг олдига бориб, тепага темирини ушлаб чиқиб, Мар-ха-мат деркан ҳар доим. Ўзи кичкина бола... ҳамма кулиб юборар экан.Шунақа ёшлигидан бор эдида, нимадир.
Энди хоҳлайсизми, йўқми катта авлод вакиллари сафига қўшиляпсиз. Шундан келиб чиқиб, бугунги Қирғизистондаги ўзбек ёшлари санъати ҳақида, бу жараён ҳақида қандай фикрларигиз бор?
Ҳадеб нолийверсак бўлмайди....Нима бўлганда ҳам тўйларимиз бўляпти. Ёш санъаткорларимиз қандай қилиб бўлса ҳам эплаб ижод қилишяпти энди. Албатта олдингига солиштириш қийин. Олдинги шароитлар умуман бошқача эди. Олдин шинавандалар ҳам бошқача эди, санъаткорлар ҳам бошқача эди. Битта қўрқитадиган ери шуки, агар шундай кетаверадиган бўлса, бир йигирма йилнинг ичида бизнинг миллий санъатимиз бу ерда тўхтаб қолиши мумкин. Чунки бизда эшитадиган одам йўқ. Шунинг учун санъаткорларда интилиш йўқ. Бир нарса қилсангиз биров эшитса, кейин қизиқиб қиласиз. Эшитадиган одам бўлмагач, баҳолайдиган одам ҳам йўқ бўлади. Кейин сизга барибирда қўшиқни қандай чиқиши. Ҳозир мақсад иккита одам таниб қолса, тўйга бориб пул топиш бўлиб қоляпти шекилли. Санъаткор қўши яратса ҳам, мақсад бу қўшиқ келажакда қолиши эмас, фақат шу қўшиқ орқали тўйга бориш. Энди санъаткорни бундай қиляпсан деб тергаш ҳам нотўғри. Сабаб, эшитадиган одам йўқ. Ярмимиздан кўпи буни гуноҳ деб ўйлавоганмиз. Нимагадир гуноҳ гуноҳ деяварамиз, "сотка"мизда музика туради. Чиройли музикаларни "звонок"ка қўйиб оламиз. Бунақа нарсалар афсуски фақат бизнинг миллатмизда бор, ачинарли ери.
Баҳром ака, суҳбатимизнинг асосини мана шу муаммо ташкил қилиб қолди. Энди бу суҳбат газетага чиққач яна турли баҳслар, гап сўзлар бўлиши мумкин. Баҳром Азимов ундай дебди, бундай дебди деган. Сиз бундай қўрқмайсизми?Билмайман ука.... Баъзида чидамай кетаман. Ҳеч ким бу гапни айтмай юрибдида. Масжидга кирдинг, мени кўриб қолишса ёки бошқа санъаткорлар кириб қолса, имомга санъат харомми, хароммасми деб савол бериб юборишади одамлар. Уйингда, дўконингда ароқ сотяпсан биз индамаяпмизку... Қизингни футболка билан кўчага чиқаряпсан, индамаяпмизу... Хотингни бошида рўмоли йўқ кўчада юрибди. Биз индамаяпмизу. Бизни хотинимз унақа юрмаяпти кўчада. Мен масалан ароқ сотмайман уйимда. Шунақа қилиб асабга тегиб қўйишяптида. Масжидга кирсам ҳам тўғриси баъзида қўрқиб ўтираман. Иложи борича шу танимаган ерларга кириш керакда. Кирдиз иккита масжиддан биттаси мана шунақа савол бўладида. Кейин бир хилги қориларимиз бу саволдан қочади, бир хиллари лоп этиб, харом деб қўяди. Ўзича фатво чиқариб қўяди....


Рукн: Матбуот | Қўшди: Davron (27.11.2012) | Муаллиф: Даврон Насибхонов
Кўрилди: 1041 | Рейтинг: 5.0/2

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0