Пайшанба, 19.09.2024, 12:41
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Наср

Материаллар сони: 14 Саҳифалар: 1 2 »

Авлиёхон ЭШОН

(Отам ҳақида)

БАДИА

Отам туғилган кунларининг 70 йиллигини нишонлашимизга атиги эллик кун қолганида дунёдан кўз юмдилар. Овчиқалъача қишлоқ жамоати раиси Парвиз Халифаев ва Бобожон Fафуров тумани "Хужанд" газетаси бош муҳаррири, таниқли ёзувчи Fуфрон Рустам ташаббуси билан отам ишлаган 37-ўрта мактабда Хотира кечаси ўтказилди. Вилоятнинг деярли ҳамма туманларидан келган шоирлар, ёзувчилар, дўстлари ушбу йиғинга иштирок этишди.
Кечада дўстларимиздан бири "Шукруллохон ака бемор бўлиб ётганларидан кейин шеър ёза бошлади", дегандай гап қилди. Ҳолбуки, бундай эмас.
Менинг архивимда Сулукта шаҳар партия комитети томонидан берилган Раҳматнома бор. Маълум бўлишича, шаҳарда ўтказилган оммавий-маданий тадбирда отам ўз шеърларини ўқиб, шу ёрлиқ билан тақдирланган экан. Чунки Овчиқалъачага кўчиб келишимиздан аввал отам Сулукта шаҳридаги 5-ўрта мактабда ўқитувчилик қилганлар. "Ленин йўли" вилоят газетасида шеърлари босила бошланганида 20–21 ёшли йигитча эдилар.
Овчиқалъачада кўпчилик отамни "ўзимизнинг шоир", деб гапиришади. Бир пайтлар қишлоқдаги тўй ва тадбирлар у кишининг иштирокисиз ўтмасди, десам бўлади. Давраларни бошқариб, яхши тилаклар билдириб элнинг хизматини қилганлар. Отам сўзлаганида тўйхонага сукунат чўкиб, ҳамма жон-қулоғи билан тинглагувчи эди.
Дўстлари Икромбек аканинг фарзандлари тўйига Қўқон шаҳридан қизиқчилар келганида, отам улар билан аския айтишгани, машҳур ҳофиз Шерали Жўраев иштирок этган бошқа бир тўйда эса ҳазил-мутойиба қилиб даврани роса кулдирганлари кўпчиликнинг ёдида. Ҳозир ҳам отам айтган аския ва лутфларни такрорлаб юришади. Бундай мутойибалар халқ мулкига айланиб кетган.

Муаллиф: Авлиёхон Эшон
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 1250 | Сана: 08.04.2014 | Шарҳлар (0)
Авлиёхон ЭШОН

(Отам ҳақида)

БАДИА
Отам вафотидан кейин дунё бўшаб қолди.
Арзу ҳолимни тинглайдиганим, суянчиғим, ишонганим, маслаҳатгўйим йўқ энди.
Энди ҳеч ким менинг озгина ютуғимни кўриб, отамдай хурсанд бўлмайди
Ҳеч ким мен учун ўзини отам сингари фидо қилмайди, куйиб-пишмайди.
Қадам боса олмай, кўрпа-тўшак қилиб ётиб қолганимда бўлгани каби ҳеч ким
отамга ўхшаб мендан яшириб тонггача йиғлаб чиқмайди.
Ҳеч ким отамдай кўзида ёш билан мени узундан-узоқ дуо қилмайди.
Отамнинг вафоти мен учун жуда катта йўқотиш бўлди. Дунёнинг ярми ўпирилиб кетди…
Туну кун атрофимда парвона бўлиб, мени деб оромидан кечиб яшаётганига қарамай, аҳли аёлим ҳам, ўғил-қизларим ҳам озроқ бўлса-да, отамнинг ўрнини боса олмайди.
Қўнғироқ қилиб ҳол сўрайдиган таниш-билишлар, йироқ-яқиндан келиб бемор ҳолимдан хабар оладиган дўстларим таскин-тасаллиси ҳам отамнинг меҳрибонлиги олдида ҳеч нарса бўлмай қолади.

(суратда: Шоир Шукруллохон Эшон турмуш ўртоғи Тошбухон ая ва эвараси Азимхон.2002-йил )

Муаллиф: Авлиёхон Эшон
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 799 | Сана: 23.02.2014 | Шарҳлар (0)
Шундай нарсалар борки бу ҳақда ёзиш учун керак бўлган кучни узоқ вақт кутишга тўғри келади. Тўғри, шунчаки кутиш билан ҳеч нарса ўзгармайди. Бунинг учун керакли қувватни йиғиш керак бўлади. Яна ким билсин, балки эҳтиёж, кучли эҳтиёжнинг ўзи ҳам етарли бўлса керак.
Кўриб турганингиздек, бошиданоқ мен ёзмоқчи бўлганим асил мавзуни айлниб ўтиш тараддудига тушиб қолдим. Шунчаки, оддийгина қилиб бошлашим мумкин бўлган ҳикоя мени яна ўзининг исканжаларига ола бошлади. Агар, бу гал ҳам айтмоқчи бўлганларимдан чекинсам ва бу сафар ҳам ҳикоямни тугатолмасам, унчалик ҳам хайратланмас эдим. Демак, хали вақти келмабди. Лекин, руҳий мадорим етгани қадар ёзишга уринаман. Мадомики сиз бу ҳикояни ўқий бошлаган бўлсангиз, бошидан айтайинки, бу ҳикояда ўқувчини қизиқтириш учун ўйлаб топилган бирор воқеа бўлмайди. Шунингдек, адабий меъёрлар ҳам ҳозир мени қизиқтирмайди. Истагим битта! Ичимдагини ёзсаму бир оз енгилласам.
Биламан, бу ҳаётнинг синовлари ҳеч бир бандани четлаб ўтмаган, ўтмайди ҳам. Ўзингни энг бахтсиз инсон сифатида хис қилганингда ҳам, бошқа бировнинг дардига қулоқ тутсанг сен унчалик ҳам бахтсиз эмаслигингни тушунасан. Йўқ, мен
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 713 | Сана: 16.10.2013 | Шарҳлар (0)
Мирзоҳид МИРЗАРАҲИМОВ
Райҳонни қаттиқ хафа қилиб қўйганимни кетма-кет синган идишларнинг жаранги, эшикнинг тарақлаб ёпилишидан сезиб қолдим. Унинг феъли менга тайин, бундай пайтларда оғиз очиб лом-мим демайди.

Муаллиф: Мирзоҳид Мирзараҳимов
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 738 | Сана: 15.10.2013 | Шарҳлар (0)
Зиё ШОКИР

- Қобилжонни ўлдириб кетишибди.
- Йўғ-е, унинг ҳеч душмани йўқ эди, шеккили –ку?
- Машина уриб кетибди эмиш…
- Бўлмаган гап, у ерга машина сиғмайди.
- Нима бўлса ҳам ёмон бўлибди-да. Раҳматли гиёҳвандликни йиғиштириб, намозга ўтганига эндигина бир ойча бўлганди…
Хуллас, Қобилжоннинг ўлигини аср пайти топишди. Уни ювиб – тараб қабристонга олиб боришгунча шом бўлди. Унинг ортидан келган одамлар ҳам беш – олти киши чоғи бўлди холос.

Муаллиф: Зиё ШОКИР
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 705 | Сана: 24.06.2013 | Шарҳлар (0)
Элмурод ЮСУФ
БИРИНЧИ ПАРДА

Узоқдан поезднинг чўзиб-чўзиб чалган гудоги, сўнг ғийқиллаб тўхтагани эшитилди. Саҳна ёришганда биз темир йўлнинг қоқ ўртасида қулочини кенг ёзганича поездни тўсиб турган йигитни кўрамиз. Саҳнага бақириб-чақириб поезд ҳайдовчиси киради.
ҲАЙДОВЧИ: Бу қандай беъманилик. Ўлгинг келдими? Йўлни оч!
ЙИГИТ: Ҳайда.
ҲАЙДОВЧИ: Йўлдан қоч аҳмоқ! Ўлгинг келса ўзингни ос. Осон йўли шу. Қоч йўлдан, ҳайдайман.
ЙИГИТ: Хайда.
ҲАЙДОВЧИ: Билиб қўй, сени янчиб кетганим билан мени ҳеч ким қамамайди. Бахтсиз ҳодиса, тамом. Охирги марта айтяпман, йўлдан қоч. Бўлмаса депсаб кетаман.
ЙИГИТ: Ҳайда!
Ҳайдовчи (қўлини мушт қилиб). Ҳозир ҳайдашни кўрсатиб қўяман сенга. (Йигитга ташланади. Йигит унинг қўлини ушлаб қайрийди). Вой қўлим, қўлимни қўйвор... қўйвор...
Ҳовлиқиб ҳайдовчи ёрдамчиси киради.
ЁРДАМЧИ: Нима гап, шеф?

Муаллиф: Элмурод ЮСУФ
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 920 | Сана: 09.10.2012 | Шарҳлар (0)
Абдумалик Шарипов

Сизларни кейинги ҳуқуқингиз, яъни билим олиш ҳуқуқингизни кўриб чиқайлик. Тўғри, бу соҳада бир қатор камчиликлар борлиги сир эмас. Ўқувчиларнинг ярмига дарслик етишмайди, ота-оналарингиз ремонтга ва бошқа майда-чуйдаларга пул тўлайвериб чарчашган, буни инкор қилиб бўлмайди. Бироқ, бу масалага ҳам бошқа томондан қарасангиз, ҳамма нарса жой-жойига тушади. Ўқувчиларнинг тенг ярми мактабга келмай қўйишган, демак қолган ярмига китоб етарли. Кўрдингизми, масала ўз-ўзидан ечилди қолди. Икинчи муаммони, яъни ота-онангиз мактаб фондига пул топа олмаётганига келсак… бу ерда давлатнинг айби йўқ. Улар, аввалроқ… нима десам экан… хуллас сизларни «ишлаб чиқармасдан» олдинроқ ўйланишлари керак эди, бу масалани. Уларни касридан, сони кўп, сифати йўқ маҳсулотга айланиб қолгансизлар.

Муаллиф: Абдумалик Шарипов
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 724 | Сана: 13.09.2012 | Шарҳлар (0)
Абдумалик Шарипов

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш «Справедливость» ташкилотига кунига йўқ деганда 2-3 одам ўз дарди билан мурожаат этади. Аризачилар ҳам феъл-атворига яраша турли бўлар экан. Баъзилари бўш-баёв, ичидаги гапини «суғуриб» олгунча эсинг кетади. Қандай қийинчилик бу ерга бошлаб келди, аризанинг моҳияти нимада эканлигини икки оғиз сўз билан тушунтириб бера олмайди. Бошқалари эса остона ҳатламасданоқ кекирдагингни узиб олмоқчидай бўлади. Шундайлар ҳам борки, ривоятдаги сартарош «Искандарни шохи бо-ор!» деб, дардини қудуққа айтгандай, қорнини бўшатгани келади. Беш-олти йилдан бери одамлар билан ишлайверсанг барча нарсага кўникиб, ҳар бирининг табиатига яраша муомала қилишнинг ҳам ҳадисини олар экансан.

Муаллиф: Абдумалик Шарипов
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 746 | Сана: 13.09.2012 | Шарҳлар (0)
Элмурод ЮСУФ
Йўл бўйида нон сотиб ўтирган ҳув анави кампирга кўринмасдан ўтиб кетишим керак. Агар буни эплолмасам унинг хушомадини яна эшитишга мажбурман.
- Айланайин Олимжон, анави домга кўчиб келибсиз-да? Жа-а яхши бўптида. Бирам суюндим, бирам суюндим.
Энг даҳшатлиси мен ҳам кампиршонинг “хушомадини” икки юз биринчи марта эшитаётганимдан ғоят мамнунлигимни тиржайиш билан изҳор этмоғим лозим. Бу кампир менинг эски маҳалламдаги қўшним. Ҳар куни ишга икки маҳал кетаётганимда менга юқоридагича мулозамат кўрсатади. Унинг гапларини йигирма беш бора эшитганимдан сўнг асабийлаша бошладим...

Муаллиф: Элмурод ЮСУФ
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 821 | Сана: 11.08.2012 | Шарҳлар (1)
Рэй БРЭДБЕРИ,
Абу ҲУМОЮН таржимаси

- Мен фақат энди кеч бўлиб қолганини таъкидламоқчи эдим, холос. Ҳаммамиз чарчадик. Балки бугун ҳеч кимимиз костюмга тегмасмиз, а? Унга ҳам дам берайлик. Майлими?.. Хўш, қаерда ухлаймиз?
Бу кеча ҳаво дим бўлиб, хонада ухлашнинг иложи йўқ эди. Оғайнилар костюм билан манекенни кўтаришиб, кўрпа-ёстиқларни қўлтиқлашиб, зина орқали томга чиқиш учун хонадан чиқишди. “У ерда шабада юриб тургани учун ухлаб олса бўлади”, ўйлади Мартинес ўзича.
Юқорига чиқаётиб ўнлаб очиқ эшиклар ёнидан ўтиб борар эканлар, улар ичкарида уйқуси келмай, қарта ўйнаётган, иссиқдан терлаб, ўзларини эски журналлар билан елпиб ўтирган одамларни кўриб ўтардилар.
“Балки?.. Мабодо... - ўйлаб борарди Мартинес. - Ҳа, шунақага ўхшайди”.
Тўртинчи эшик - қизнинг эшиги ҳам ланг очиқ эди. Улар ёнлаб ўтиб бораётган пайтда ичкарида ўтирган сулувгина қиз бошини кўтарди. Кўзойнак тақиб ўтирган қиз Мартинесни кўриши билан уни ечдию ўқиётган китоби билан беркитди. Дўстлари Мартинеснинг тўхтаб қолганини сезмай, унинг ёнидан ўтиб кетишди. У бўлса, нотаниш уй эшиги олдида қоққан қозиқдай жойидан жилмай турарди.

Муаллиф: Рэй Бредбери, таржимон Абу Ҳумоюн
Қирғизистон | Наср | Ўқилди: 764 | Сана: 26.06.2012 | Шарҳлар (0)
1-10 11-14
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0