Мирзоҳид Мирзараҳимов
Ўш – Туман эди, қора туман, икки қадам нарини илғаб бўлмайди, – энтикиб-энтикиб деди аёл. – Мен қизчадан орқароқда тургандим. Қизча икки томонга тез-тез қаради-ю, олдинга юрди. Бирдан... машина чийиллади, бир нима “гуп” этди, қизча ожизгина ингради... Бошқа ҳеч нарса билмайман, оёқ-қўлим музлаб қотиб қолдим.
– Туман бир оз тарқаб қолганди-ёв, – аниқлик киритди ўрта яшар мўйлабли киши, – бўлмаса “Жигули”нинг ранги оқ, олдинги номери “00” эканини кўролмай қолардим.
– Мен тахминан ўттиз-қирқ тезликда келаётгандим, – деди қайиш шляпа кийган ёш йигит, – у мени эллик-олтмиш қадам нарида босиб ўтди. Тезлиги етмишдан кам эмасди.
– Чироғи ўчиқ-ёниқлигини эслайсизми? – сўради ДАН ходими.
– Нега эсламай, тезлиги, бунинг устига, чироқни ёқмагани учун ғижиниб бораётган эдим ҳамки, унинг тормоз чироқлари ёнди, машина ўнг томонга сурилиб бориб, яна ўша тезликда кўздан йўқолди.
Гувоҳлар кўп эди.
Муаллиф: МИРЗОҲИД МИРЗАРАҲИМОВ