Материаллар сони: 101 |
Саҳифалар: 1 2 3 ... 10 11 » |
[/b]Муғанний[b] Муҳаббат деб, ишонганим сароб чиқди, Ёшларимнинг шўри қуриб, зардоб чиқди, Ҳасратларим ҳисобласам юз боб чиқди - Достонларга алишдим, мен, муҳаббатни. Ишқимизни кўролмаган кўзлар еди, Ирқимизни ўйланмаган сўзлар еди, Иккимизни оҳлар еди, бўзлар еди - Армонларга алишдим, мен, муҳаббатни.
Муаллиф: Муғанний
|
Даврон ҲОТАМ Қанча қиличларга эгилди бу бош Ёвга терс қарадик кетдик қўл силтаб сабрнинг сабрини тугатиб қўйдик Душманнинг хаттоки Итини сизлаб Қўрқоқлик йўқ энди бордир муроса Хоинни алқадик Нишонлар тақиб Кеча йўқ, бугун йўқ йўқдир хулоса Нон едик қотилга қўшнини чақиб.
Муаллиф: Даврон Ҳотам
|
Даврон ҲОТАМ Тобора ичкари тортади ҳаёт Тобора чигалдир ришталар Авжидан ажралиб боради баёт Тобора ичингни ит талар Мункиллар қариган орзулар Сотқиндир ҳар ўтган онларинг Кўлмакда ярми йўқ ой сузар Тобора кечикар тонгларинг.
Муаллиф: Даврон Ҳотам
|
Musofir Кетди... Ҳис дегани оғриқ сезмайди, Ўзини бир нарсаларга боғлиқ сезмайди... Кетди... Капалак кўрмаган чамандай Йўқотгани йўқотишга арзийдигандай...
Муаллиф: Musofir
|
Аъзам Раҳим Ёғаётган қордай хаёллар сочиқ, Хотира қаърига қулаб бораман Тўсиқ йўқ, ҳамма эшиклар очиқ, Вақт деворини шартта ёраман.
Муаллиф: Аъзам Раҳим
|
Муғанний Етиб оҳим сенга, оҳу, тарки Хўтан қилғил, Висолинг субҳила ишқимни шуълазан қилғил. Умидим сен “Қаро кўз”дин олий сухан қилғил, Қаро кўзим, келу мардумлиғ эмди фан қилғил, Кўзим қаросида мардум киби ватан қилғил. Ҳижрон милига висол лаҳзасин ясаб гулшан, Кўзим йўлига ҳаёл ларзасин ясаб гулшан, Сўзинг мулига ҳалол лафзасин ясаб гулшан, Юзинг гулига кўнгил равзасин ясаб гулшан, Қаддинг ниҳолига жон гулшанин чаман қилғил.
Муаллиф: Муғанний
|
Сахроларда сени сузладим Тунлари йулларинг изладим Аммо излар йук учиб кетган Сахроларда тузгиди фарёдим
Муаллиф: Исломбек Абдурахманов
|
Musofir Шу кўринган тоғдан ошгани Кучлар етармикин , Аламларнинг чўғин босгани Ўчлар етармикин..? Онг хавотир тўнини кийди Қўрқув совқоттими , Ўзим , ўзим , ўзим-а дейди Юрак тош қоттими..?
Муаллиф: Musofir
|
Ёзмасам нима...
Муаллиф: Musofir
|
Даврон ҲОТАМ (Эски шеърлар) Бугун байрам, йиғласа бўлмас, Кулгу эса юракка сиғмас. Бахтни изланг, сиз топинг жоним Бизни Бахтлар назарга илмас. Бўлди, дилим, бўлма кўп интиқ, Шодлигимни тўсди чимилдиқ. Кет, бу ердан, бу нима қилиқ Бизни Бахтлар назарга илмас.
Муаллиф: Davron Hotam
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|