Материаллар сони: 101 |
Саҳифалар: « 1 2 3 4 ... 10 11 » |
Раҳимжон Алижон ўғлини 7-синф ўқиётганда Жолон Мамитовдан қилган таржималари билан кашф этганман. Лекин бу кашфиёт аслида ўз даражасидаги ҳайрат бўлиб руҳимга муҳрланган. Мен умидвор инсон сифатида Раҳимжон Алини яқин ўнликларимизнинг ўзига хос ижодкори, очиқроқ айтганда замонавий қирғиз адабиётининг ўзбек тилидаги ўзбек таржимони сифатида маълум ва машҳур бўлишини жуда-жуда истардим. Бугунги эълон қилинаётган шеърларидан мен истаган орзулар сизларга ҳам насиб бўлишини жуда хоҳлайман. Юқорига кўтарилаётган инсон қадамни дастлабки зинапоялардан босиб ўтишга мажбур. МУҒАННИЙ 1-сентябр 2013 йил *** Дунё ғами пойимда сўлган, Хазонини териб кетади. Юрагимнинг қовжираб қолган, Чегараси эриб кетади. Энди бунда дарё сувларим, Тўлиб-тўлиб тошса бўлади. Ғунчалаган атир гулларим, Юзларини очса бўлади.
Муаллиф: Раҳимжон АЛИ
|
Бандаман- Ожизман, дея кўнгилни Овутиб, гуноҳим яширгим келар. Бор будим тортиб- Ишқ тарозисинда, Кибру- аъмолимни оширгим келар. Яккаланиб қолдим очун қўйнида, Мен қазиган чоҳга ситамлар тўлди.
Муаллиф: Бобомурод
|
Яна куз. Ёмғирлар. ювар адирни. Намиқар, чангиган эчки йўллари. Димоққа урилар, наргия, шувоқ, Оёққа ёпишар печак гуллари. Яна куз бошланар,
Муаллиф: Бобомурод
|
Мусофир Уйқу ноз қилар Тинмас Сатрлар ғужғон-ғужғон Кўҳлик хаёллар сорбон Қалам нени ёзишни билмас... Бир инъом келар Кўкдан
Муаллиф: Мусофир
|
Абдул Ҳақ Балким... билмам бу сир сирларин, Билмоқликка ожиз бу юрак. Билмоқ учун дунё нурларин "Узун умрим етмаса керак".
Муаллиф: Абдул Ҳақ
|
Ғанимлар ғанимлик қилишса қилсин, Майлига бағрингни парчалаб тилсин. Икки тан бир жон бўлиб яшайлик Келгин жоним кулиб яшайлик.
Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон угли
|
Кўлимни узатсам соямга етмас, Ҳаттоки итимни сизлаб яшайман. Бегона майли ку, уз ишим битмас, Соямдан ҳам қолдим уялиб.[color=red][color=blue]
Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон уғли
|
МУҒАННИЙ Кечиролмадим Боқсанг, юрагимда тирноқ излари, Йилларки, исмингни ўчиролмадим. Сўнса-да севгининг қайноқ ҳислари, Хотира тошларин кўчиролмадим. Хиёнат тиғидан тоймади кўнгул, Ўзининг қонига тўймади кўнгул, Ўрганган корини қўймади кўнгул, Хаёл қушларини учиролмадим.
Муаллиф: МУҒАННИЙ
|
МУҒАННИЙ Муғаннийни алдаш осон... Ёр, кўкдаги ой бўлсанг ҳам қайтиб тушасан, Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!.. Юлдузларга юз баҳона айтиб тушасан, Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!..
Муаллиф: МУҒАННИЙ
|
Олам қайтди замин қаъридан, Онагинам,бир сен қайтмадинг... Гўдак қалбим қувонтиргани- Чечаклардан салом айтмадинг... Аллаларинг соғиндим, ОНА... Хаёлимда нурли жамолинг, Фарёдимда туганмас фироқ... Уринтирма ўзгинангни деб, Айтганларинг ёдимда бироқ, Аллаларинг соғиндим, ОНА...
Муаллиф: Муғанний
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|