Ожизлик
1 Бандаман- Ожизман, дея кўнгилни Овутиб, гуноҳим яширгим келар. Бор будим тортиб- Ишқ тарозисинда, Кибру- аъмолимни оширгим келар. Яккаланиб қолдим очун қўйнида, Мен қазиган чоҳга ситамлар тўлди. Кафанлар тиккандим жовидонимга, Жуссам қайтди дордан, Тафаккур ўлди... Узоқ ёдламадим- руҳим юкини, Нафсимнинг домига Эврилдим осон. Кимгадир юкундим, Йўлим тополмай, Ўзгани ер билдим,ўзимни осмон.
2 Ҳадикли нигоҳ-ла Боқаман ўйчан, Ботқоқлик гирвати- Рубъи маскунга. Ғалати танглиғлар беради озор, Бағрим бир маҳзандир Зорман таскинга. Пайсалаб сўрайди қасос дардлари, (қасос-бу ғийбатдан ўтмайди нари) Жаҳолат кунжидан қўним топади. Ғазабдан яралган гуноҳ лашкари. Аслида... аслида ночорман, Беорман зарак Нигоҳим яқинни айлайди нисор. Қўлимдан келмаган эзгу ишларга Уриниб ўзимни қиламан безор..
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: isfana (23.08.2013)
| Муаллиф: Бобомурод
|
Кўрилди: 730
| Рейтинг: 2.0/1 |
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|