Пайшанба, 19.09.2024, 22:30
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Ўзимни энди танидим.
Бир пайтлари, Ўшда ўкиб юрган талабалик кезимда бир танишим бўлар эди. Омади келган йигит эди. Ўкишни тамомлаганимдан сўнг юртимга кайтиб кетдим. Орадан йиллар ўтиб, Ўшни зиёрат қилгани бордим. Сулаймон тоғига кираверишда бир йигит мени кўриб тисарилди. Хайрон бўлдим. Бу инсон ким бўлиши мумкин ки мени кўриб тисарилди, ёки талабалик чоғимда мендан озор чекган бирорта танишиммикан деб ўйланиб қолдим. Шу ҳаёлга бордим у лекин ҳеч бир инсонга мендан тисариладиган даражада озор берганимни эслай олмадим. Секин олдига бордим, олдига бордим у не куз билан курай ки уша мен билган бир неча йиллар аввал омади чопиб чўққиларда парвоз қилиб юрган танишим. Лекин 10 йил аввалги холатидан асар ҳам қолмаган ранги сўлғин қомати ҳам ҳиёл эгилгандек. Салом алигдан сунг , - ҳар қалай шунча йиллар ўтди балким бир пиёла чой устида бир дардлашармиз деб чойга таклиф қилдим. Ўз бошидан ўтган кечирганларини айтиб берди. Мен эса биродаримнинг айтгаларини қисман шеърий тарзда қогозга кўчирдим.

Узимни энди танидим

Қуёш эдим исиндилар тафтимда,
Бутун дунё турар эди кафтимда.
Узилмасди остонамдан қадамлар,
Соямга ҳам эгиларди одамлар.

Юлдуз эдим омад менга ёр эди,
Давлатим мўл, улфатим бисёр эди.
Ҳар қадамда қошин қокиб санамлар,
Соямга ҳам эгиларди одамлар.

Атрофимда тан сокчилар хуп сергак,
Барча учун гуё факат мен тиргак.
Имо қилсам ҳатто ғаним чой дамлар
Соямга хам эгиларди одамлар.

Дастим узун узатсам бас етарди,
Иложи йук ишлар битиб кетарди.
Мени хатто бегоналар боламлар,
Соямга хам эгиларди одамлар.

Тунларим кайф-сафо ила ўтарди,
Маҳрамим ухламай мени кутарди,
Онангдан хабар ол дерди холамлар
Соямга хам эгиларди одамлар.

Бугунчи?
Омадим кетиб қаддим букилган,
Кечаги кунимни излаб яшайман,
Ғурурим қолмаган обру тўкилган,
Соямдан ҳам қолдим уялиб.

Кўлимни узатсам соямга етмас,
Ҳаттоки итимни сизлаб яшайман.
Бегона майли ку, уз ишим битмас,
Соямдан ҳам қолдим уялиб.

Кани “чин” дустларим давримни сурган,
Кўзимга тик бокмай эгилиб турган.
Мен юрсам соямга қўшилиб юрган,
Соямдан ҳам қолдим уялиб.

Омадни менга қул дея билипман,
Ғанимни дўст билиб шерик қилибман.
Онамни унитиб бағрин тилибман
Соямдан ҳам қолдим уялиб.

Ёримни билмапман мени суяган,
Камалак қошларни кўрипман устун.
Махрамим экан ку мени ўйлаган
Соямдан ҳам қолдим уялиб.

Тушундим бойликнинг қора кучини,
Ажратдим дўстларнинг сара пучини.
Уқубат ичида очилди кузим
Танидим мен бугун ўзимни ўзим…


Рукн: Шеърият | Қўшди: isfana (14.07.2013) | Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон уғли E
Кўрилди: 861 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0