Раҳимжон Али Ўш Давлат Ижтимоий Университети Жаҳон тиллари факультетитининг 1 - курс талабаси.
Раҳимжон Алижон ўғлини 7-синф ўқиётганда Жолон Мамитовдан қилган таржималари билан кашф этганман. Лекин бу кашфиёт аслида ўз даражасидаги ҳайрат бўлиб руҳимга муҳрланган. Мен умидвор инсон сифатида Раҳимжон Алини яқин ўнликларимизнинг ўзига хос ижодкори, очиқроқ айтганда замонавий қирғиз адабиётининг ўзбек тилидаги ўзбек таржимони сифатида маълум ва машҳур бўлишини жуда-жуда истардим. Бугунги эълон қилинаётган шеърларидан мен истаган орзулар сизларга ҳам насиб бўлишини жуда ҳоҳлайман. Юқорига кўтарилаётган инсон қадамни дастлабки зинапоялардан босиб ўтишга мажбур. Муғанний 1-сентябр 2013 йил
Раҳимжон, "Тонг" сарлавҳали шеърингизни бўлажак китобингиз учун ажратиб қўйинг:))). Биринчи китобчангизга киритиш мумкин бўлган энг биринчи шеър билан табриклайман. "Эртак" сарлавҳали шеърингизни яна қайта ишлаб, мукаммаллаштирсангиз тўпламингиздаги иккинчи шеър бўлиши мумкин. Шундай шеърлардан яна қирқтагина бўлса, биринчи китобчангиз тайёр. Бўш келманг!!! Омад!!! Эҳтиром ила Элмурод Жусупалиев.
Эътиборингиз учун раҳмат! Худо ҳоҳлаб насиб қилса биринчи китобим шундай шеърлардан иборат бўлса, илк китоб учун тақризни сиздан кутиб қоламан! Омад ёр бўлсин!
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади. [ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]