Муғаннийни алдаш осон...
МУҒАННИЙ Муғаннийни алдаш осон...
Ёр, кўкдаги ой бўлсанг ҳам қайтиб тушасан, Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!.. Юлдузларга юз баҳона айтиб тушасан, Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!..
Оқ буранинг бўйларида изларим қийнар, Кўзларингда қотиб қолган юзларим қийнар, Қулоғингда ётиб қолган сўзларим қийнар, Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!..
Хаёлларим ўйларингни қирқиб қочади, Руҳим таниб, бевафо деб, қўрқиб қочади, Кўзларингдан бир томчи ёш қалқиб қочади, Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!..
Ким ҳам сени юпатарди мунгли чоғларда, Мен тураман мужгонларинг мунчоқларида, Ёт сирайсан ёргинангнинг қучоқларида, Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!..
Тушларимда исмим айтиб алаҳсирайсан, Ёнингдаги ёринг ётиб, ёстиқ силайсан, Тонг отгунча рўмолингни сувга чилайсан, Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!..
Севмайман деб ўз-ўзингни алдаб ўтарсан, Алдаб ўтган кунларингни қарғаб ўтарсан, Хатларимни ҳилватларда сақлаб ўтарсан, Муғаннийни алдаш осон – унутмоқ мушкул!..
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Rahimjon (12.07.2013)
| Муаллиф: МУҒАННИЙ
|
Кўрилди: 828 | Шарҳлар: 1
| Рейтинг: 0.0/0 |
Шарҳлар: 1 | |
0
Илк бор ушбу шеърни устознинг оғизларидан эшитганимда қаттиқ таъсирланиб кетгандим. Шеър ўқилиши ҳам, айтилиши ҳам таъсирли бўлганди ўшанда...
|
|
|
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|