Пайшанба, 19.09.2024, 22:25
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Ғамбода юракнинг туб-тубларида -ўсиб бораверар қайғули севинч.
Яна куз.
Ёмғирлар.
ювар адирни.
Намиқар, чангиган эчки йўллари.
Димоққа урилар, наргия, шувоқ,
Оёққа ёпишар печак гуллари.
Яна куз бошланар,
Менданда ғамнок.
Кўнгил яланг-чўпон оёқларидай.
Дардларим сўкилар,
Шу битта ямоқ-
Дала дастурхонин қуроқларидай.
Кузак ёмғирлари
Ювар бирма-бир.
юракдан ҳасаду таъма изларин.
Булоққа маржондай тўкилаверар,
Сирларини ютиб чўпон қизларин.
Кузак ёмғирлари
Ювар ғуборни…

* * *
Дардсиз кўчаларда-
Соврилар кунлар.
Бесамар барчаси,
Шунчаки овунч.
Ғамбода юракнинг
Туб-тубларида-
Ўсиб бораверар
Қайғули севинч.
Тебранар, чайқалар,
Заифлашар чарх.
Гоҳида пуртуғён,
Гоҳида сармаст.
Ҳақ дея яшадик,
Девона-дилхун.
Ҳақ дея ўлмоқ бор
Шоир каби маст.
Ғамбода юракнинг
Туб-тубларида
Ўсиб бораверар
Қайғули севинч.

* * *
Гадойдай тиланар- бу кўнгил-
Муродга етмоқдан йўқ тайин.
Дардли яшашдан бўлдим мосуво.
Ўлсам бир дурустроқ ўлайин.

Ўлсам бир дурустроқ ўлайин,
Ишқ дарди руҳимни куйдирсин.
Кетишим-ағёру, рафиқни
Бир лаҳза, бир бора суйдирсин.

* * *
Бизга меҳр керак-ку аммо,
Сизга нима керак билмадим.
Андуҳ тўла, тоғлар каби сир-
Кўнглингизга кириб кўрмадим.

Заҳрин сочди оқ илонлари,
Бошқа кўчангиздан юрмадим.
Лойга қориб кетдингиз бизни,
Сизга нима бўлди, билмадим.

Сокин эди, сўссиз қарашлар,
Сизсиз эди бахтсиз кунларим.
Орамизни ғийбатлар бўлди,
Бизга нима бўлди билмадим.


Рукн: Шеърият | Қўшди: isfana (23.08.2013) | Муаллиф: Бобомурод
Кўрилди: 693 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0