"Борлигингдан, бўлмаганинг соз",
Дея кўрма, эй, дўсти ҳамроз,
Қадру қиммат инсоний мерос,
Аввал кетар балки мардимиз,
Шунда билинарми қадримиз.
Кўзим юмсам, йиғлама нолон,
Бир кун шамдек сўнар ҳар бир жон,
Эслаб тургин фақат ногоҳон,
Тавоф этиб ғариб қабримиз,
Шунда билинарми қадримиз.
Муаллиф: Муҳаммадсоли Улуғбек