БОЛАЛИК КЎМИЛГАН ЖОЙ, У - ХОТИРА
Аъзам Раҳим *** Қайнагай, қайнайди, қайнайди. Бири кам дунёнинг бозори. Ўйнагай, ўйнайди, ўйнайди, Юракнинг армонлиқ мозори.
… Армонлар, армонлар, армонлар - Сочингга тақилган толбаргак. Гумонлар, гумонлар, гумонлар - Ғанимнинг ўйига бир тиргак.
Ҳай маним, дилбарим, дилбарим. Борлигин, ёрлигин билмаган. Телба, гунг кўзларим, кўзларим. Кўнгилни ошкора қилмаган.
Эндичи, изтироб, изтироб. Қонимни ичади, тўймайди. Хотира - бир азоб, минг азоб. Қиличин қайрайди, сўймайди. 1994.
*** Йиллар қувар ортдан изма-из. Йўл четида мушфиқ хотира... Пешонага йўл солган чизиқ.. Манзалгача қимматдир кира... 2013
*** Беғубор хаёллар, саркаш туйғулар, Оғушидан кетгим келмайди сира. Соғиниб яшайман сўнгги дамгача. Болалик кўмилган жой, у - хотира... 2013
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Аъзам (25.06.2013)
| Муаллиф: Аъзам Раҳим
|
Кўрилди: 811 | Шарҳлар: 1
| Рейтинг: 5.0/1 |
Шарҳлар: 1 | |
+1
|
|
|
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|