Пайшанба, 19.09.2024, 22:09
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Қирғиз болалар адабиётидан таржималар
Оқ йўл, Раҳимжон!

Қизил меҳнатлик ёш ижодкор Раҳимжон Алижон ўғли билан танишганимга ҳам икки йилдан ошди. Бу орада унинг вақтли матбуотда қатор машқлари ёритилди. Раҳимжон ҳозир изланишда... Сабаби катталарга ҳам, кичкинтойларга ҳам шеърлар машқ қилади. У мустақил битта йўлни танлаб олгунга қадар мен унга синов тариқасида қирғиз болалар адабиётидан таржима қилиш учун айрим намуналарни берган эдим. Яқинда Раҳимжон билан биргаликда ўша буюртма таржималарни аслият билан қиёслаб, унинг бу соҳадаги дастлабки қадамидан кўнглим чоғ бўлди. Раҳимжонга бу борада оқ йўл тилаш билан бирга, жаҳон адабиётини кўпроқ ўқишини, ҳар бир мисра устида қунт билан ишлашини илтимос қилар эдим.
Турсунбой Адашбоев
Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари ёзувчилар уюшмаларининг аъзоси

Сенга ўхшаб

(Эрмамат Осмоновдан)

¬-Айтинг бобо, кун ботарда,
Нега бунча қизарар?
Биров уни йиғлатгандай,
Ўз-ўзидан иззалар?

-Чунки қуёш қизарар
Ётоғига ботарда,
Қизаради сенга ўхшаб,
У ҳам доим ётарда.

-Осмон оппоқ бўлиб қолар,
Кун чиқарда саҳарда,
Ё осмонга бўёқчилар,
Ранг сурарми наҳорда?

-Йўқ, тойчоғим, бу ҳолни
Бўлармиди билмайин,
Сенга ўхшаб кулганидир,
Оппоқ юзи жилмайиб.

Чой тайёр

(Турар Хожамбериевдан)

Дақиқалар-вақт санар,
Тушлик қолди яқинлаб.
"Чойинг тайёр бўлди!"-деб,
Чойнак қайнар шақиллаб.

Олов тафти кучайган,
Сизга тайин бу ёғи.
"Иссиқ чойдан ичгин!"-деб,
Сакрар чойнак қопқоғи.

Тоғ гуллари
Гоҳо маъюс, гоҳ яшил,
Бир қарасанг-қип қизил.

Орасида ўйнаб юрар,
Одил, Мирза, Нур, Асил.

Ёқимлидир куй, малаги,
Учиб юрар капалаги.

Гуллар ўсар қизил-сариқ,
Кун нурида яйрар бари.

Қувнар тоғнинг болалари,
Завқи жўшиб учар ари.

Тоғ гуллари ақлим олар,
Тоғ гуллари мангу қолар.

Қирғизчадан Раҳимжон Алижон ўғли тажималари.

"Ўш садоси" (22апрель 2006 йил)


Рукн: Шеърият | Қўшди: Rahimjon (26.06.2013) | Муаллиф: Раҳимжон Алижонов
Кўрилди: 908 | Рейтинг: 5.0/1

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0