Пайшанба, 19.09.2024, 22:05
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Салоҳиддин Соқибий: "Ошиқ бўлдим"
Бу ерда Миён Мазҳар ҳазратларига мурид бўлиб, илм ва одоб ўрганиб , шайхлик рутбасига ўтириб, халқни ҳақ йўлига бошлаб умргузаронлик этган эканлар.
Салоҳиддин Соқибга берилган дастур, "Шажарайи тарийқа ҳазрати Ҳожаган Нақишбандия Қуддусоллоҳу" ҳужжати ҳозир унинг авлодларида сақланаётганлиги маълум бўлди. "Бувамизнинг "Маълумоти Соқибий" ("Соқибий амаллари") рисоласи тариқат аҳлининг бошловчи толибларига қўлланма сифатида ёзилган, ҳижрий 1334 (мелодий1916) йили Тошкентда Ғуломий чопхонасида нашр этилган. Қўлланманинг чоп этилишида Маҳмудхон Эшон даданинг хизматлари катта эди",- дея бизга маълумот беради шоир авлодларидан бири Маҳдийхон Восилхон ўғли.
Яқинда "Маълумоти Соқибий" қўлланмасини ва шоирнинг анчагина шеърларини эски ўзбек ёзувидан крилл ёзувига ўгириш Салоҳиддин Соқибнинг чевараси таниқли отинойи Тоҳирахонимга насиб бўлибди.
Малика Комил қизи.

Салоҳиддин Соқибий

Кўнглим
Худонинг йўлида бергил агар минг бўлса жон, кўнглим,
Бу савдодин бўлурсан бегумон шоҳу жаҳон, кўнглим.

Жаҳон ғавғосидин дил жам бўлиб фориғ бўлай десанг,
Май ичгил, эр паридарки, бўлғай дориломон, кўнглим.

Агар қон мазҳаби ишқ ичра тўкмоқ мубоҳ эрса,
Салоҳиддин ушбудир, на олурсан қонга қон, кўнглим.

Сўзи жаллоди тиғидин агар юзимни қайтарсанг,
Ҳадингнинг умрасидин кўксима тегсин синон, кўнглим.

Савоби рўзаи, ҳажи қабули анда топғайким,
Тавофи кўйида маст, ишқи фанойи нишон, кўнглим.

Келиб дард эшигига салатанат тахтимни кўргайсан,
Хақорат кўзи бирла боқсанг, эй ваъз иймон, кўнглим.

Келиб халқа тузоғин кўргин на янглиқ макрлар қилғай,
Қутулғайму қовий шеър домидин ошиён, кўнглим.

Кел, эй булбул, ғанимат тут фиғонинг вақти гул ўтмай,
Икки кундин кейин қолмас фиғон ҳам гулистон, кўнглим.

Жаҳон раъноларин, Соқиб, хати ҳолиға кўз солма,
Ғубори тори айлаб, қилғуси макри аён, кўнглим.

Дилоромим
Дил оромимни олди туну кун ёри дилоромим,
Жигар қон айлади доим лаби ғунча гуландомим.

Хароб айлаб, қаддим хам қилди, ҳижрон ўтиға ташлаб,
Дилим сайд этди ул золим, қоши ё, кўзи бодомим.

Келурман, деб дилимни шод қилди бевафо ёрим,
Келурми, деб кўйида интизор ўлди дили қоним.

Висол умиди бирлан мубталоман шом-саҳар анда,
Бўларми субхи-содиққа муббадал толеи-шомим.

Хуморим ҳаддидин ошди, соқиё, ашки фотирман,
Карам қил, бодаи соф бирла тўлдир бу синиқ жомим.

Чаманда туну кун нолони гирёндурсан, эй булбул,
Намоён этган ўхшаб, юзини рухсори гул фомим.

Қочиб ҳар ёну ҳайрон дашти исён ваҳшийсидирман,
Тамом эт, куфри зулфинг бандида иймонил исломим.

Садойим ҳаддидин ошди хастаман исён ранкомидин,
Тамо эт, тўлдириб бир коса май бирла сабр анжомим.

Етолмай каъба мақсудға, хориган лангу лоғиман,
Белимга қуршайт, эй пири муғон, сидқ ила эҳромим.

Талабгоринг эрур кўйингда бир ёлғон гадо Соқиб,
Закоти хун ила шод айлабон ийд ила омоним.

Этдим
Қуллиғингни ўзимға қай кун ихтиёр этдим,
На буюрсанг, амрингга туну кун шарор этдим.

Итларинг ялоғида ювинди эрди мақсудим,
Мақсадим раво айлаб, ҳожатим барор этдим.

Дунё илкимга келиб, юз балоға ёр айлаб,
Чўпча кўзимға илмай, юз балоға ёр этдим.

Фақирманлик узра ҳукмрони гадодирман,
Жам била Искандардек ўзни шаҳриёр этдим.

Ҳар хато агар кўрсам, зарра ихтиёр этмай,
Тавбаи носиҳ айлаб, тавфиқ ихтиёр этдим.

Дайр эшигин тупроғин заррасин агар топсам,
Кўзга тўтиё айлаб, дурча эътибор этдим.

Соқиби гуноҳкоринг неча кўҳ исёнини,
Тур ташҳиси бирла бодага дучор этдим.

Ошиқ бўлдим
Эй ёри меҳрибоним, мен сенга ошиқ бўлдим,
Жисмим ичида жоним, мен сенга ошиқ бўлдим.

Келдим ватанни ташлаб, ётдим кўйингни хушлаб,
Кет дема бу итингни, мен сенга ошиқ бўлдим.

Бу ерда мен ғарибман, ҳажрингда сарғарибман,
Қилғил менга тараҳҳум, мен сенга ошиқ бўлдим.

Кетмоққа йўқ маконим, тупроғи кўйинг ўлдим,
Бошим узра қадам қўй, мен сенга ошиқ бўлдим.

Ҳоки сиёҳ қулингман, қадримни сен билурсан,
Эй дилбари қадрдон, мен сенга ошиқ бўлдим.

Нози итобингни қўй, мен қўрқувчи қулингман,
Ишқингда ожизингман, мен сенга ошиқ бўлдим.

Кўп айбли қулингман, айбимни сен билурсан,
Эй, айбим ила олғон, мен сенга ошиқ бўлдим.

Дилда жароҳатим кўп, малҳамни сен қилурсан,
Донои табибдурсан, мен сенга ошиқ бўлдим.

Соқибга бер муҳаббат, сидқидил ҳам ато қил,
Дардинг бирла даво қил, мен сенга ошиқ бўлдим.

Эй юзи жаннат
Эй юзи жаннат, лабингдур салсабил,
Салсабилинг қилди жонимни сабил.

Саржа-саржа қилди жоним нодагинг,
Бошқа тушди ғуссаси асҳоби фил.

Ҳажри дарди қилди жонимни ҳароб,
Нодагинг дастида кошки бўлсам қатл.

Лаззати ишқинг келиб жонима хуш,
Орзуга еткурди гулзори Ҳалил.

Жонимадур иштиёқинг роҳи бар,
Каъбаи ишқингга дардингдур далил.

То саҳарлар булбул ҳикоятлар қилиб,
Гул юзингдин айлади зикри жамил.

Юзда жаннат талҳи-ю ширин сўзинг,
Жонима ҳамжун мижози занжавил.

Дил қулоғига жавоб ё париваш,
Ваҳий илҳом ўлди муҳринг Жабрайил.

Ҳарна қилсанг, розиман, эй моҳиваш,
Соқибинг ожиз-у сен неъмат вакил.

"Ўш садоси" газетасидан олинди.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Rahimjon (05.07.2013) | Муаллиф: Салоҳиддин Соқибий
Кўрилди: 919 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0