Шоирлар
Musofir Шоирлар сўз илми баркамол Танлаб, танлаб қатор теради Гул хақида шеър ўқинг қишда Қалбингизга баҳор келади...
Шоир рассом, сўзнинг рассоми Мисралари рангдор бўёқлар Нозик кўнгли шунчалар тоза ҳавас килса арзир булоқлар...
Шоир умри икки қутб кечар Бири хаёлот, бири турмуш Турмушида қанотсиздур, лек Хаёл осмонида учар қуш...
Гўзал дунёлардан гул узиб Бу борлиққа олиб келади Яхшиликка тўла қалбини Башариятга совға қилади...
Маънавият боғин боғбони шоир унга ҳаёт элтгувчи Ҳар дил учун дидсизлик ғаним ! Шоир шундан нажот элтгувчи...
Нозик деманг ! Шунчалар мушкул вазифани уддалай олар Исм-шарифи унутилса ҳам Шоир номи абадий қолар !
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Musofir (24.06.2013)
| Муаллиф: Musofir
|
Кўрилди: 774
| Рейтинг: 0.0/0 |
|