АННА АХМАТОВА
Аъзам Раҳим
Авради алдамчи баҳорлар, Висолни боқий деб бир умр. Шўралар баргида шудринглар - Ҳижроннинг рангидай шаффоф дур.
Тош йўлдан ўтмади оқ извош, Синмади настарин шохлари. Оқ қайин танига қўйиб бош, Йиғлади бардошнинг моҳлари.
Тақдирга ёнмоғи битилган, Дафтарлар кул эмас ўт бўлди. Фалакнинг чархига отилган, Палахмон тошлари ёт бўлди.
Кузакнинг хаёли бир сидра Ечилди. Алданди баҳорлар. Сочини тарайди асира Тўкилди хотиржам оқ қорлар... 1995.
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Аъзам (24.06.2013)
| Муаллиф: Аъзам Раҳим
|
Кўрилди: 766 | Шарҳлар: 2
| Рейтинг: 5.0/1 |
Шарҳлар: 2 | |
0
Қойил ! Шу шеър русчага таржим қилинса яна ҳам кўпроқ одам баҳраманд бўларди ...
|
0
|
|
|
|
|