Қадримиз
Муҳаммадсоли Улуғбек
"Борлигингдан, бўлмаганинг соз", Дея кўрма, эй, дўсти ҳамроз, Қадру қиммат инсоний мерос, Аввал кетар балки мардимиз, Шунда билинарми қадримиз.
Кўзим юмсам, йиғлама нолон, Бир кун шамдек сўнар ҳар бир жон, Эслаб тургин фақат ногоҳон, Тавоф этиб ғариб қабримиз, Шунда билинарми қадримиз.
Айрилиқни ўйлаш ҳам оғир, Орзу ҳавасқолмасми сағир, Беҳудага ўртаймиз бағир, Тақдир азал синар сабримиз, Шунда билинарми қадримиз.
Тўлмагандай бўлса-да уйлар, Бизнингсиз ҳам ўтади тўйлар, Фақат баъзан эслатиб ўйлар, Тополмаймиз изу гардимиз, Шунда билинарми қадримиз.
Ўғил қизлар йўқлаши тайин, Ҳар арафа ҳайитлар сайин, Дилга хотир бўлайлик майин, Ташлаб кетмай армон, дардимиз, Шунда билинарми қадримиз.
Сабр тилаб содиқ ҳамроҳга, Ёлворайлик ёлғиз Оллоҳга, Раҳм айласин биздек гумроҳга, Тинганида юрак зарбимиз, Шунда билинарми қадримиз.
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Rahimjon (05.07.2013)
| Муаллиф: Муҳаммадсоли Улуғбек
|
Кўрилди: 722
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|