Пайшанба, 19.09.2024, 22:14
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Материаллар сони: 101 Саҳифалар: « 1 2 3 4 5 6 ... 10 11 »

МУСОФИР

Хотиржамлик эзилади
туни билан,
Дард - шеър бўлиб ёзилади
туни билан
Тонг отади...
Бедорликда кечирган тун...

Бекор ўтгандай сезилади
куни билан...

Хотиржамлик эзилади
туни билан,

Муаллиф: Мусофир
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 744 | Сана: 22.06.2013 | Шарҳлар (0)
Сен ўлма ўрнингга мен ўлай,
Ажалга мен пешвоз чиқаман.
Соғинсанг қабримнинг устига
Баҳорда гул бўлиб чиқаман...

Муаллиф: Абдурахим Абдул АКБАР
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 824 | Сана: 22.06.2013 | Шарҳлар (1)
"Илҳом" клубининг навбатдаги йиғилишида Муғанний домла томонидан ўқилган янги шеърларни сизга ҳам илиндим!

***

Кун – сара гиёҳлар йиғилган асал,
Тун – қора сиёҳдан ёзилган ғазал.

Муаллиф: Муғанний
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 814 | Сана: 22.06.2013 | Шарҳлар (1)
ШОДМОН

Уфқ сари оғиб борар умр моҳи,
Вужудингга лаҳза солар кўнгил оҳи.
Ўзингдан ҳам уяласан гоҳи гоҳи
Ёш ўтганда севиб қолган нодон экан.

Орзуларинг бепуштлиги қилса зада,
Армонларинг оғир бўйдир ҳар лаҳзада.
Кўнгил бўзлар, сен билмаган бир лаҳжада,
Ёш ўтганда севиб қолган ҳайрон экан.

Муаллиф: Шодмон
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 726 | Сана: 22.06.2013 | Шарҳлар (2)
Набирам Бибимарямга

Гуллар шаббодада бошларин чайқаб,
Бир-бирига хуснинг имлашиб қолди,
Ғунчалар рақибин келганин пайқаб,
Рашкдан титраб тиконга илашиб қолди

Муаллиф: Абдурахим Абдул Акбар
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 782 | Сана: 16.06.2013 | Шарҳлар (1)
Бир жуфт шамшир остида канча найзабонинг бор,
Садаф лашкар ортида кандай най забонинг бор,
Чашма эмас иккиси, жоним икки сайёди,
Мени гирифтор этган кантдай май забонинг бор...

Муаллиф: Абдуррахим Абдул АКБАР
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 762 | Сана: 10.06.2013 | Шарҳлар (0)
Даврон Ҳотам

Бегонамиз биз энди Гулим
Бегонадан бегонароқмиз.
Сен томонга тушмагай йўлим...
Тўғри топдинг девонароқмиз.

Ишқ шаробин тўкиб юбордик,
Шундан бери ишқдан йироқмиз
Ичмасакда хавосин олдик
Оз бўлсада мастонароқмиз

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 799 | Сана: 30.05.2013 | Шарҳлар (7)
МУҒАННИЙ

Куйиб бўлдим

(Қақнус қўшиғи)

Куйиб бўлдим ўтларингни ўчиргин,
Кулларимни ҳаволарга учиргил.
Ситамларинг, қайсар кўнгил қушимнинг,
Кулдан кулиб чиққан кунга кўчиргил.

Бир золим қиз учратмадим сенчалик,
Кўнглин мендан қолганмиди шунчалик.
Эринг мени севсин десанг менчалик
Кулларимга асал қўшиб ичиргил.

Муаллиф: Муғанний
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 908 | Сана: 19.05.2013 | Шарҳлар (0)
- ХИЁНАТ...
- Ёдимга солма.
- Сен сўрадинг мен айтдим.
- Хиёнатни мен хохлаб қилмадим.
- Лекин қилдинг.
- Сен рохатландинг.
- Қалб менми сенми? Сенинг хиёнатингдан мен қанчалар азобланганимни биласанми? ...

Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон уғли
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 769 | Сана: 12.04.2013 | Шарҳлар (2)
Дунёни ахтариб топмадим хақни,
Минг бор эшитиб, кўрмадим бахтни.
Лавзида турганин билмадим ахтни,
Рохат ярим жон-у, изтироб бутун.
Шартмиди туғилмок, изтироб учун.

Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон ўғли
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 785 | Сана: 02.04.2013 | Шарҳлар (0)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0