Жума, 20.09.2024, 02:06
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Материаллар сони: 101 Саҳифалар: « 1 2 ... 4 5 6 7 8 ... 10 11 »

Шеърият бугун қўлимизда, юрагимизда яшаётган Ватанимизнинг титраб турган тимсоли, тҳозир ўчиб қолиши мумкин бўлган шуъласдир.
Ўзбек шеъриятининг имкониятлари чексиз, бу йўлда кетаётган ижодкортараддудланиб қолиши табиий. Лекин бу тараддуд ўз халқининг, ўз миллатининг тақдири билан боғланган шахснинг изтиробларини, қувончларини намоён қилиш имкониятидир.
Абдул Ҳамиднинг шеърлари юксак руҳият уйғотадиган шеърлардир.
Абдул Ҳамид шеърлари ҳақида узоқ мулоҳазалар юритмоқ мумкин. Аммо, шеър муҳокамаси ғоят қийин. Ҳозир Сизга тақдим этилаётган шеърлар бир ўзбек шоирининг юрак садоси, виждон амридир.
Рауф ПАРФИ,

Муаллиф: Абдул ҲАМИД
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 849 | Сана: 06.12.2012 | Шарҳлар (0)
ШОДМОН

Сийратимиз бузуқдир, сувратга бериб оро,
Жазманига нозланган фоҳишадек сузилдик.
Бузуқликни биз қилиб, бузилди, деймиз, дунё,
Дунё бузилгани йўқ, биз ўзимиз бузулдик!

Дунё бузилди, дейди ўзи бузуқ нокаслар,
Етти пушти маърифат, маъни билмаган каслар,
Бузуқликка бошлайди шайтоний ўй, ҳаваслар,
Дунё бузилгани йўқ, биз ўзимиз бузилдик!

Муаллиф: Шодмон
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 878 | Сана: 27.11.2012 | Шарҳлар (2)
Аравонлик шоира Ёрқиной Муродованинг вафот этганини бугун эшитдим. Жисмонан мажруҳ эсада руҳи бақувват шоира эди. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Ушбу марсия устоз Муғанний томонидан битилган.

МУҒАННИЙ
Ёшларимга чўкиб оқмайман,
Кўзларимни ёш илон чақар.

Муаллиф: Муғанний
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 793 | Сана: 17.11.2012 | Шарҳлар (0)
Исломбек Абдурахманов

Йиғлама ёрим, йиглама
Ўксинма ёр, ўксинма,
Оромим бузиб, йиғлама.
Кўз ёш тўкиб, қалбим тиғлама
Йиғлама эй ёр, йиғлама

Муаллиф: Исломбек Абдурахманов
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 743 | Сана: 15.11.2012 | Шарҳлар (2)
Раҳимжон Алижонов

Мойчечаклар табассум илди,
Қуриб қолган карахт ҳолимга.
Бўйга етган илҳом қизлари,
Тинчлик бермас ўй-ҳаёлимга

Муаллиф: Раҳимжон АЛИЖОНОВ
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 720 | Сана: 12.11.2012 | Шарҳлар (0)
Раҳимжон Алижонов

Туғилмасдан қаёқда эдим?!
Ва қай Зотга бергандим ваъда?
Баъзи биров шеъринг тушунмай,
Қилиб ётар майда сафсата.

Муаллиф: Раҳимжон Алижонов
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 744 | Сана: 12.11.2012 | Шарҳлар (1)
Зоҳид Жон

Бирда шодлик, бирда ғам бор
Аламда ҳам асли там бор
Бу дунёда битта кам бор
Кўнгил ўксима, ўксима

Дунёи азал дерлар
Соғ, эрта касал дерлар
Бемаҳал ажал дерлар
Кўнгил ўксима, ўксима

Муаллиф: Зохид Жон
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 738 | Сана: 07.11.2012 | Шарҳлар (0)
Нигора Нўъмонова

Камситсалар гоҳо бесабаб,
Сиқилмадим, бузмадим асаб.
Дедим: Аллоҳ камситмасин ҳеч,
Илло, Ўзи қилмасин ғазаб.

Мақтаслар кўкка кўтариб,
Ҳовлиқмадим бурним кўтариб.
Дедим: Аллоҳ азиз айласин,
Зинҳор Ўзи қилмасин ғариб.

Муаллиф: Нигора Нўъмонова
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 874 | Сана: 04.11.2012 | Шарҳлар (0)
Шукруллохон Авлиёзода
1940 йилнинг 11 январида Ўш вилоятининг Лайлак туманидаги Андархам қишлоғида туғилган. Ленинобод (ҳозирги Хўжанд) давлат педагогика институтининг тарих-филология факултетини битириб, 1963 йилдан нафақага чиққунга қадар Овчиқалъачадаги 37-Ўрта мактабда Ўзбек тили ва адабиёти фанидан дарс берган.
Шоирнинг шеърлари 70-йиллардан бошлаб вилоят ва жумҳурият матбуотида босилган. "Қадр" ва "Ёруғлик одамлари" мажмуаларига туркум шеърлари киритилган. "Қўшқанот" (2004) ва "Муножот"(2010) номли китоблари нашр этилган. Рубоийлари тожик тилига таржима қилиниб, нашрга ҳозирланган.
Шукруллохон Авлиёзода овчиқалъачалик ижодкорларнинг чин маънодаги устози, Ўқитувчиси эди. Шоир 2009 йилнинг 20 ноябрида Овчиқалъача қишлоғида вафот этди.
Ҳар йили шоир Шукруллохон Авлиёзода хотирасига бағишлаб анъанавий шахмат мусобақаси ўтказилмоқда.

Муаллиф: Шукруллоҳ Авлиёзода
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 738 | Сана: 02.11.2012 | Шарҳлар (0)

Даврон ҲОТАМ


Тераклар жимгина ўсарлар
Шивирлаб шамолни ўпарлар
Армонин япроққа хат битиб
Қўллари қалтираб тўкарлар.

.

Муаллиф: Даврон Ҳотам
Қирғизистон | Шеърият | Ўқилди: 822 | Сана: 11.10.2012 | Шарҳлар (3)
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0