Материаллар сони: 101 |
Саҳифалар: « 1 2 ... 6 7 8 9 10 11 » |
Алоуддин МАНСУР Бугун сени йўқлаб келди дўстларинг, Билмадим – бу ҳолни билдинг, билмадинг? Ўш излар улардан сенинг исларинг – Меҳмонларинг келди, ўзинг келмадинг.
Муаллиф: Алоуддин МАНСУР
|
Даврон Ҳотам Гўзал эди бизнинг онимиз, Гўзал бўлсин видолашув ҳам. Сирқирасин, оғриб жонимиз Лек, тантана қилолмасин ғам. Ҳайратларда қолсин муҳаббат, Ожизликдан ҳўнграсин ҳажр. Сўнгги тилак – кўнгила тоқат Тақдир учун Тангридан ажр.
Муаллиф: Даврон Ҳотам
|
Матлуба МУҲИДДИНОВА Моҳтоб чертади дарчамни унсиз, Юлдузлар кўзимда тунамоққа шай. Мен-чи хотирингга кўмилиб сенсиз, Чўли ироқ дастидан йиғлаётган най. Нигоҳинг талашар қай бир нигоҳни, Табассуминг – лабимда ёрилган қўшиқ. Адашиб кўксингда синган сўроқни Ютар томоғига қай битта бўшлиқ.
Муаллиф: Матлуба Муҳиддинова
|
Ёдгорбек Раимжон ўғли Тунлари уйқуни кутиб, Ухлолмай тўлғониб чарчайман. Уйқунинг йўлига кўз тутиб, Тонггача ухлолмай қақшайман. Ҳар куни шу тарзда яшайман, Шаштим ярим, шаштим ярим...
Муаллиф: Ёдгорбек Райимжон ўғли
|
МУҒАННИЙ Орзуларим оғулаб, сен кетдинг аста-аста, Бормоқдаман ёҳулаб ортингда хаста-хаста. Мен телба ошиғингни қайларга еткирурсан, Икки қўлимдан айлаб зулфингга баста-баста. Гулга гул берган ошиқ, қайда жазога лойиқ? Мен сенга гуноҳкорман гул тутиб даста-даста.
Муаллиф: Муғанний
|
Музаффар Қодиров Илмни ўзингда қилгин жамул-жам, Зероки бойликдан устундир ҳардам. Давлатингга ўзинг тансоқчидирсан, Илм эса сени қўриқлар маҳка[b]м.
Муаллиф: Музаффар Кадиров
|
Илаш ТЎЙЧИ Вужудингда йиғлаган ишқнинг Оҳига чўм, оҳларига чўм. Тийнатингга етмоқ истасанг, Кўзингни юм, кўзларингни юм. Ўн саккиз минг олам элининг Нигоҳлари қуршайган бир зум. Гар кавокиб сайрин тиларсан, Кўзингни юм, кўзларингни юм
Муаллиф: Илаш Тўйчи
|
Раҳим КАРИМ Маломат тошларин отманг оғуга, Кумушни заҳарлаб қўйган – жамият. Йўқ, асло гуноҳни ағдарманг дорга, Арқонни дор этган шу ёвуз ният.
Муаллиф: Раҳим Карим
|
Элмурод ЮСУФ таржимаси Сен айтдинг-ки, Саъдий ёрининг Сийнасидан оларкан бўса. Шошма жоним, худойим хаққи, Қочмас ахир ўрганиш бўлса.
Муаллиф: таржимон Элмурод ЮСУФ
|
МУҒАННИЙ Далолат даркорга айланди, Муҳаббат озорга айланди, Ҳушомад изҳорга айланди, Бозорлар мозорга айланди. Ой чиқиб ой ботар – кун чиқмас, Бир ботган кўнгилдан тун чиқмас, Ишонган Ҳофиздан ун чиқмас, Табиблар беморга айланди.
Муаллиф: Муғанний
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|