Ёдгорбек Раимжон ўғли Тунлари уйқуни кутиб, Ухлолмай тўлғониб чарчайман. Уйқунинг йўлига кўз тутиб, Тонггача ухлолмай қақшайман. Ҳар куни шу тарзда яшайман, Шаштим ярим, шаштим ярим.
Тонг сахар уйқудан туриб, Симириб сигарет чекаман. Калта-калта йўталиб қўйиб, Хаёлан чекишни ташлайман. Ҳар куни шу тарзда яшайман, Ахдим ярим., ахдим ярим
Кундузи хаёллар қўймайди, Соғинч азоб бериб тўймайди. Гўёки бахт мени суймайди, Яшашни қайтадан бошлайман, Ҳар куни шу тарзда яшайман, Бахтим ярим, бахтим ярим....
Бундай тушкун кайфиятлар ҳар замон, ҳар замон барчамизда учраб турса керак! Лекин ҳар туннинг бир тонги бор эмасми? Ахдингизни мустахкам қилаверинг!!!! Омад!!! Сиз бу ўзимизнинг Ёдгормисиз? Суратингиздан ўхшатиб, ўхшатолмай турибман!