Ёвуз ният
Раҳим КАРИМ
Қилични сўкмангиз, унда не айб? Ўқларни қарғаманг – қилса жиноят. Шум ўй Улуғбекни қўйгандир сўйиб, Пушкинни отган ҳам шу ёвуз ният.
Маломат тошларин отманг оғуга, Кумушни заҳарлаб қўйган – жамият. Йўқ, асло гуноҳни ағдарманг дорга, Арқонни дор этган шу ёвуз ният.
Шоир ҳақ: қўрқинчли отилмаган ўқ, Бундан даҳшатлироқ отмоқ нияти. Шу ёвуз ниятлар бўлса эди йўқ, Бўлмасди ер-кўкда уруш даҳшати...
Куз
Сайр қилар малла сочли қиз, Дов-дарахтлар ҳушини олиб... Осилади ниҳолларга куз Олмачадай тўшини очиб...
Дарахт бўлиб кучли, чидамли, Қишга кириб борар ниҳоллар. Сарғаймаган дарахт дарахтми, - Деб шивирлар нуроний толлар....
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (28.08.2012)
| Муаллиф: Раҳим Карим
|
Кўрилди: 996
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|