Жума, 20.09.2024, 02:10
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Сен айтдинг-ки...
Элмурод ЮСУФ таржимаси

Лермонтов М.Ю.
***
Мен эрта бошладим, эрта сўнарман,
Шуурим кўп ишга эмасдир қодир.
Қалбим уммонининг туб-тубларида,
Орзу кемаларин парчаси ётур.

О, қалбим умони, сенинг кашфингга,
Қани айт, қодирдир қайси битта дил.
Оломонга айтинг менинг сирларим,
Мен бирдурман ва ёки ҳеч ким.

Сергей ЕСЕНИН
Сен айтдинг-ки...
Сен айтдинг-ки, Саъдий ёрининг
Сийнасидан оларкан бўса.
Шошма жоним, худойим хаққи,
Қочмас ахир ўрганиш бўлса.

Сен куйладинг. Ифрот ортида,
Атиргуллар қизлардан гўзал.
Бўлсам эди сўзга чечанроқ
Айлар эдим гулларни ўсал.

Мен уларни юлиб ташлардим,
Аммо йўқдир менда хеч алам.
Ахир йўқдир ёруғ дунёда
Шахинамдан гўзалроқ санам.

Насиҳатлар айлама, жоним,
Қуруқ сўзга тоқат йўқ андак.
Шоир бўлиб туғилгандан сўнг
Шоир бўлиб ўпаман демак.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (25.08.2012) | Муаллиф: таржимон Элмурод ЮСУФ
Кўрилди: 739 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 1

0  
1 Хасанбой Гойибов   (08.10.2012 08:57) [Материал]
Жуда хам гузал таржималар! Ижодингизга омад Хасанбой .
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0