Айём муборак Иймон ҳукмрондир қалбларда ҳануз, Юрак ҳам исломдан бўлур баҳраманд. Шодонлик ҳам бир кун қилади маъюс, Лек бугун Аллоҳнинг ўзи ҳам ҳурсанд. Муборакбод бўлсин «жумъа» айёми, Шудир яратганнинг гўзал инъоми… Мувашшах К-Кўпайтиринг савобинггиз саломлар бор китобларда, И-Ислом учун Аллоҳ айтган каломлар бор китобларда. Т-Тентак айтур:«китобларни фақатгина олим ўқур» О-Олим бўлиб туғилмаган одамлар бор китобларда. Б-Билол йиғлар азон айтиб,Фиръавнлар залолатда, Л-Лаъинларга дўст тутунган золимлар бор китобларда. А-Алишернинг наволарин,Умар Хайём ғавғоларин. Р-Роббим ўзи ато қилган қаламлар бор китобларда. Д-Дин душмани кофирларга, қарши туриб ғофилларга, А-Аллоҳ учун фидо бўлган қадамлар бор китобларда