Жума, 20.09.2024, 04:23
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Дунё бузилгани йўқ...
ШОДМОН

Сийратимиз бузуқдир, сувратга бериб оро,
Жазманига нозланган фоҳишадек сузилдик.
Бузуқликни биз қилиб, бузилди, деймиз, дунё,
Дунё бузилгани йўқ, биз ўзимиз бузулдик!

Дунё бузилди, дейди ўзи бузуқ нокаслар,
Етти пушти маърифат, маъни билмаган каслар,
Бузуқликка бошлайди шайтоний ўй, ҳаваслар,
Дунё бузилгани йўқ, биз ўзимиз бузилдик!

Вужудимизда қуртлаб, бир парча гўшт бузилди,
Фаришта туғилгандик, қанотимиз узилди,
Ҳақ ҳукмига мухолиф, ноқис тузук тузилди,
Дунё бузилгани йўқ, биз ўзимиз бузилдик!

Етти қат еру осмон Ҳақ ҳукмидан чиқмайди,
Ҳашорату қуш, ҳайвон Ҳақ ҳукмидан чиқмайди,
Ҳатто илону чаён Ҳақ ҳукмидан чиқмайди,
Дунё бузилгани йўқ, биз ўзимиз бузилдик!

Пайғамбаркуш, бузуқлар дунё элин бузарлар,
Ҳақ китобин бузганлар башар феълин бузарлар.
Бузуқликда шайтоний анжуманлар тузарлар,
Дунё бузилгани йўқ, биз ўзимиз бузилдик!

Дунё бузилса, тоғлар жундай титилиб кетар,
Уммонлар қирғоқ бузиб, тўфон балоси етар,
Ёнғин, бўрон лаҳзада Ер юзин ҳароб этар,
Дунё бузилгани йўқ, биз ўзимиз бузилдик.

Миллатнинг дардига дармон бўл
Ғанимат ҳар нафас, ҳар онинг,
Хоҳ гадо, хоҳи сен хоқон бўл.
Агарчи уйғоқдир виждонинг,
Миллатнинг дардига дармон бўл.

Ҳақ учун, эл учун, юрт учун
Жонингни фидо қил, қурбон бўл.
Ҳам бани башарга, инчинун
Миллатнинг дардига дармон бўл.

Афзаллик кўрсатса суюниб,
Ғурурлан, кўкраги осмон бўл.
Қусурин кўрганда куюниб,
Миллатнинг дардига дармон бўл.

Адолат тахтига ўлтириб,
Кўнгиллар мулкига султон бўл.
Мулкингни гулларга тўлдириб,
Миллатнинг дардига дармон бўл.

Сен яшаб ўтмагин шунчаки,
Эй Шодмон, шоири даврон бўл.
Томирда оқувчи қон ҳақи,
Миллатнинг дардига дармон бўл.
1993 й.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (27.11.2012) | Муаллиф: Шодмон
Кўрилди: 879 | Шарҳлар: 2 | Рейтинг: 2.0/1

Шарҳлар: 2

0  
1 Umar   (29.11.2012 02:26) [Материал]
Муаллифнинг янги китобидан ўрин олгаш шъерлар билан таништирсангиз ..аввалдан рахмат.
0  
2 Хасанбой Гойибов   (03.12.2012 13:32) [Материал]
Шодмон аканинг биринчи шеърига уйкашрок шеър ёзган эдим, шу шеърни хукмингизга хавола киламан
Муборак онлар
Қанча гул умримиз ўтди беҳуда,
Ҳақ йўлни англолмай, оввора бўлиб.
Яшадик кўринмас ғуллар ичида,
Тарихни унутиб, ғафлатга тўлиб.
Тупроқдан яралган Ҳақ қулларига
Сиғиндик Худога сиғинганнамо.
Айландик шайтоннинг ҳаммолларига,
Унутиб нимадир рўзаю намоз.
Улуғ боболарнинг қутлуғ изидан
Бормадик “эскилик сарқити ” дея.
Ишониб иблиснинг ёлғон сўзига,
Иғво тошин отдик кўҳна мозийга.
Аммо зулматнинг – да ёруғ куни бор,
Ёлғон ақидалар бўлди чил – парчин.
Магар Худо бордир, унинг дини бор,
Бугун юрт мустақил, ихтиёр эркин.
Ватанга қайтдилар валийлар руҳи,
Эрта кеч таралар муборак овоз.
Муборак онларга шукрона айтиб,
Ибодат қил, элим, мўминларга хос.
22.05.02.
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0