Жума, 20.09.2024, 04:33
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Хўрсинасан... қаттиқ оғриниб
***
Мойчечаклар табассум илди,
Қуриб қолган карахт ҳолимга.
Бўйга етган илҳом қизлари,
Тинчлик бермас ўй-ҳаёлимга.

Бирдан...
нурлар алангасида,
Сочраб оқди ерга соялар.
Юрагимнинг туб нуқтасида,
Туртилмоқда баланд қоялар.
2009
***
Бўса олдим тонг кулгисидан,
Лабларимга қўнди табассум.
Уйғонгандек сокин уйқудан,
Мудроқ умрим шодликка маҳкум.

Гўзалликлар йиғилар аста,
Чаманлашиб тўрт томонимга.
Ғунча янглиғ кунлардан даста,
Илишарди яшил жонимга.

Уфурарди ёшликнинг ҳиди,
Яшилликка чулғаниб олам.
Қайғу ҳасрат қувғинда энди,
Ҳайдалганди кўчага алам.
2009
Рауф Парфи
Нигоҳим остида тобора,
Бир шоир ёшариб борадир.
Чақалоқ тусига етмаёқ,
Дунёни бошқача кўради.

Ташвишдан узилган чаманга,
Тарк этган оламлар қайтмоқда.
Бешикда ухлатиб душманлар,
Алдамчи аллалар айтмоқда.
2009
Табиатнинг рангин кўзидан,
Гул баҳорнинг суврати ўчар.
Пориллаган ёз кўзларига,
Ҳар гиёҳлар асира бўлар.

Ҳаёл эса-
кабутар мисол,
Зар патига гуллар қадашиб,
Учишарлар олисларга ва
юлдузларда қолар адашиб.
2009
***
Хўрсинасан...
қаттиқ оғриниб,
жим турасан қаролмай беун.
Кўзларингни йиллар соғиниб,
ўртанаман кўрмоқлик учун.

...Сен кетарсан-
қувонч шодлигим,
ўйноқланиб, ортингдан елар.
Менинг эса бўм-бўш кўнглимга,
дарё-дарё йиғилар келар.
2009


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (12.11.2012) | Муаллиф: Раҳимжон АЛИЖОНОВ
Кўрилди: 721 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0