Жума, 20.09.2024, 04:22
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Кўнгил
Зоҳид Жон

Бирда шодлик, бирда ғам бор
Аламда ҳам асли там бор
Бу дунёда битта кам бор
Кўнгил ўксима, ўксима

Дунёи азал дерлар
Соғ, эрта касал дерлар
Бемаҳал ажал дерлар
Кўнгил ўксима, ўксима

Ташлаб кетса дилдоринг
Юришмаса бозориг
Етмаса кўкка зоринг
Кўнгил ўксима ўксима

Ҳаргиз бахт сари чопдинг
Устингга ғам тўнин ёптинг
Ўксиб ўксиб нима топдинг
Кўнгил ўксима ўксима.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Otabek (07.11.2012) | Муаллиф: Зохид Жон E
Кўрилди: 739 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0