Жума, 20.09.2024, 04:29
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Шоира Ёрқиной хотирасига
МУҒАННИЙ
Ёшларимга чўкиб оқмайман,
Кўзларимни ёш илон чақар.
Ғарб томонга энди боқмасман,
Аравондан ёлғон ой чиқар.

Ҳуркак қушлар учган парига
Эринмайди лоф тўқигани.
Жаннатдаги мухлисларига
Кетган эмиш шеър тўқигани.

Адаштириб таниш кўчаси,
Топилмабди ажалнинг марди.
Нима қилсин аравачасин
Қувлаб етса миллатнинг дарди...

Аравонга ичим ичикар,
Борай десам - ёлғон ой чиқар.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (17.11.2012) | Муаллиф: Муғанний
Кўрилди: 794 | Рейтинг: 2.0/1

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0