Жума, 20.09.2024, 04:32
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Муқаддас бир сўз бор айтмадим сенга.
Шеърият бугун қўлимизда, юрагимизда яшаётган Ватанимизнинг титраб турган тимсоли, тҳозир ўчиб қолиши мумкин бўлган шуъласдир.
Ўзбек шеъриятининг имкониятлари чексиз, бу йўлда кетаётган ижодкортараддудланиб қолиши табиий. Лекин бу тараддуд ўз халқининг, ўз миллатининг тақдири билан боғланган шахснинг изтиробларини, қувончларини намоён қилиш имкуониятидир.
Абдул Ҳамиднинг шеърлари юксак руҳият уйғотадиган шеърлардир.
Абдул Ҳамид шеърлари ҳақида узоқ мулоҳазалар бритмоқ мумкин. Аммо, шеър муҳокамаси ғоят қийин. Ҳозир Сизга тақдим этилаётган шеърлар бир ўзбек шоирининг юрак сакдоси, виждон амридир.
Рауф ПАРФИ,
Ўзбекисттон халқ шоири,
2001 йил.
Абдул ҲАМИД

ТАҚИҚЛАНГАН СЎЗ
Бу умр савдосин ғамини тотдим,
Муҳаббат совғасин таъмини тотдим.
Қимматин олдиму, камига сотдим,
Муқаддас бир сўз бор айтмадим сенга.

Фариштам, шеъримда жисмингни чиздим,
Ишқ аҳли билсин деб исмингни чиздим.
Назм шевасидан вужудим қизиб,
Шу нафас бу сўзни айтмадим сенга.

Сенга гул исини совға қилган мен,
Гул исин ҳидлай деб ғавғо қилгган мен.
Сен ва гул исидан тавба қилган мен,
Бўлиб маст бу сўзни айтмадим сенга.

Бу сўз ишқ, куй билан келар ҳар баҳор,
Бу сўзда муғанний чалиб юрар тор.
Азизам, бу сўзни айтмаган ким бор,
Етар, бас, шул сўзни айтмадим сенга.

ДАВРОНБЕККА МАКТУБ
Ўғлим, кеча мактубинг келди,
Дуруст хатдир йигирма ёшда.
Ҳеч ким уй, боғ бузмайди энди,
Бобур уйи турибди Ўшда.

Шукр, тинчмиз, қўшнилар омон,
Ўша қишлоқ, ўша одамлар.
Ўзгарса-да, сиёсат, замон,
Бизда ҳамон эскича ғамлар.

Ёзда эрмак бўлар тамаки,
Нон, чой пули чиқиб турибди.
Қиз чиқарди Жўра амаки,
Ҳамон қарзга ботиб юрибди.

Нон ёпгани тамаки поя,
Тополмасак, таппи ёқамиз.
"Озодлик"дан тиглаб ҳикоя,
Телевизорга ҳайрон боқамиз.

Ҳобил полвон бошини қашир:
Ибн Ладин қилмишининг тотгур.
Бозорда нарх ҳар куни ошар,
Ўз ризқингга айлагил шукур.

Халқ ичида мулла- қоримиз,
Қорин тўйса, чопон китйсак бас.
Масжид қурдик тўплаб боримиз,
Ўғлим булар ҳаммаси эмас.

Халқ дегани катта оломон,
Ур-сур билан вакил сайлайди.
Ваъдаларга новқатлик ҳайрон -
Қандай қилиб айғир тойлайди?

Ҳокимликка тўққизта номзод,
Лекин бизда борми ихтиёр?
Хотин- халаж сўз қилар бот- бот,
Чаласавод қилмас экан ор.

Ёшлигида бурни қонаган,
Улғайганда юраги қондир.
Ёзиб қўйгин шуни хонагга,
Имони йўқ яшаш ёмондир.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (06.12.2012) | Муаллиф: Абдул ҲАМИД
Кўрилди: 850 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0