Жума, 20.09.2024, 04:25
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

МУВОЗАНАТ
Мен Нигора Нўъмонова 1954 йилнинг 14 апрелида Қорасув туманидаги Тошлоқ қишлоғида хизматчи оиласида туғилдим. Отам муаллим, онам чевар; ҳар иккиси Машраб, сўфи Оллоҳёр ғазалларини аслидан ўқиб, бемалол таҳлил қилишарди. Отам ва акам ажойиб шеърлар муаллифидир. Укам насрда ижод қилади.
1971 йилда Л.Н.Толстой номли ўрта мактабни, сўнгра Низомий номли олийгоҳнинг ўзбек филологиячи факультетини 1976 йилда тамомладим. Мазекр йилдан ҳозирга қадар ўрта мактабда сабоқ бериб келмоқдаман.
Учта фарзандим бор. Ҳаммаси оилали.
Нигора Нўъмонова "Шукрона" шеърий тўплами муаллифи.

****
Оҳ! Нақадар қийин яшамоқ --
Юрагингни бўлиб, қиймалаб,
Вужудингни ҳислар уфқидан
Тубанликка отмоқ, юмалаб.

Тонгда туриб кўҳна самодан
Боққанингча гуноҳкор Ерга,
Ва муаллақ туриб ҳавода
Ҳайратлардан ботасан терга.

Ёрилай дер юрак қўрқувдан
Қўя олма ҳеч қайга оёқ.
Титрар дилда аччиқ туйғулар:
"Покиза жой қолмабди мутлоқ".
****
Шамоллар-ла кетмоқ истайди
Қафасига сиғмаган юрак.
Тиним билмай олға қистайди
Туйғуларим - момогулдирак.

Вужудимда пинҳон туғёнлар,
Чарчатади, ттолиқаман, оҳ!
Кўзларимдан тошиб гирёнлар,
Яратгандан тилайман паноҳ.

Замон- ғалат, одамлар- ғалат,
Ҳеч ким парво қилмас дилингга.
Ҳаммасида ягона талаб --
Қарайдилар дарров қўлингга.
МУВОЗАНАТ
Камситсалар гоҳо бесабаб,
Сиқилмадим, бузмадим асаб.
Дедим: Аллоҳ камситмасин ҳеч,
Илло, Ўзи қилмасин ғазаб.

Мақтаслар кўкка кўтариб,
Ҳовлиқмадим бурним кўтариб.
Дедим: Аллоҳ азиз айласин,
Зинҳор Ўзи қилмасин ғариб.
АЗОН
Бу оламга фараҳ ёғар ўзга дунёдан,
Поклик рамзи руҳлар келар нури маъводан,
Жисму жонда титроқ туйгум қутлуғ садодан.
Ўзим бошқа, жоним бошқа, ўша аснода.

Кечиб дунё ташвишлари, фисқу фужурдан,
Юрак бошлар кенгаймоққа Илоҳий Нурдан.
Покланаман бор инсоний нафсу қусурдан
Она Ерга раҳмат ёғар Арши аълодан.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (04.11.2012) | Муаллиф: Нигора Нўъмонова
Кўрилди: 875 | Рейтинг: 3.0/1

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0