Жума, 20.09.2024, 02:09
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

ҚУЁШ РАШКДАН КУЙИБ КЕТДИ
Сен ўлма ўрнингга мен ўлай,
Ажалга мен пешвоз чиқаман.
Соғинсанг қабримнинг устига
Бахорда гул бўлиб чиқаман...

****

Душманларни қувонтириб яшагандан
Дустлар учун фидо бўлиб ўлган яхши.
Мухаббатсиз бедард бўлиб яшагандан
Хақ ишқида лахза яшаб ўлган яхши!

****
Бир чимдим яхшилик қилсанг бировга,
Унутмас, дўст бўлар содиқ бир қулдек,
Умрингни сарфласанг бошқа бировга,
Парво хам қилмайди бефахм молдек...

****
Мени севсанг, унутма ёр сўзларимни,
Кўзларимни кипригингда юмиб қўйгин,
Ёшинг билан ювиб, ишқдан кафан қилиб,
Юрагингнинг энг тагига кўмиб қўйгин!

****

Эй Нозанин, юзларингиз нурида тонг отдими,
Ёки жонон кўзларингиз дурида тонг отдими.
Ошиғингиз соғиниб кўнглида бир парча ишонч
Васлингизнинг умиди, дил шуурида тонг отдими.
 
Васлингиз қадрига етмай айрилиқ бўлди жазо
Ошиғингиз пешонасин шўрида тонг отдими
Бир имо айлаб кўнгилга умид ўтин ёқдингиз,
Бу девона зор қалбининг қўрида тонг отдими?
 
Кўнглимиз сизга саройдир сиз кўнгил Султонисиз
Қалбимиз тахтиравони тўрида тонг отдими
Қиёмат тонги махшарда васлингизга етгали,
Рахимингиз ётгай кутиб гўрида-тонг отдими?

****
Сенга қараб қуёш рашкдан куйиб кетди,
Оймома хам ўз жойини куйиб кетди,
Юлдузлар хам йўлларидан тойиб кетди,
Соғинчларинг юрагимни ўйиб кетди!
 
Хатто бахор сени соғиниб келади,
Кўз ёшлари селдек ёғиниб келади,
Лолалар хам сендек очилиб келади
Гуллар сенга поёндозлар ёйиб кетди.
 
Шаршара лол ёр сочларинг қаршисида,
Майса бехол киприкларинг қаршисида,
Чидаёлмай ёй қошларинг қаршисида,
Калдирғочлар қовоқларин уйиб кетди.
 
Капалаклар ўйнар сени кузатишиб,
Шаббодалар куяр сочинг тузатишиб,
Рахимжонга қоғоз қалам узатишиб
Илхом деган парилар хам ийиб кетди
Сенга қараб қуёш рашкдан куйиб кетди...



Рукн: Шеърият | Қўшди: Абдурахим (22.06.2013) | Муаллиф: Абдурахим Абдул АКБАР E
Кўрилди: 825 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 1

0  
1 Musofir   (22.06.2013 23:13) [Материал]
Метафора - назмнинг либоси дер эди бир домламиз...
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0