Бегонадан бегонароқмиз
Даврон Ҳотам
Бегонамиз биз энди Гулим Бегонадан бегонароқмиз. Сен томонга тушмагай йўлим... Тўғри топдинг девонароқмиз.
Ишқ шаробин тўкиб юбордик, Шундан бери ишқдан йироқмиз Ичмасакда хавосин олдик Оз бўлсада мастонароқмиз.
Унмаган гул бўлди розимиз, Узр энди ландовурроқмиз. Малика ҳам бўлмайди шоҳсиз Янги кунга эски чироқмиз.
Гар учрашсак бир кун қайдадур, Не қиламиз, гиначироқмиз Қизаришиб оламиз бир қур Сўнг айтармиз: бегонамиз... бегонароқмиз....
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (30.05.2013)
| Муаллиф: Даврон Ҳотам
|
Кўрилди: 816 | Шарҳлар: 7
| Рейтинг: 5.0/1 |
Шарҳлар: 7 | |
+1 1
Танқидчи эмас (20.06.2013 10:23)
[ Материал]
Шохсизми ё Шоҳсизми ? ))
" Қизаришиб оламиз бир қур " Аудиториядаги зимдан боққан нигоҳлар йиллар ўтиб ҳам ўз ифодасидан воз кечмаганлигига нозик ишора. Моҳиятини инсон боласи англаб етишга ожиз бўлган дард...
|
0
яхши ёзилган... лекин бахзи ерларига тушунмадим...мавхум....
|
0
шеър жуда нозик ёзилган... албатта шоҳ (х) озгина кўланкасини берган. учинчи тўртликда ҳам қофия сал қовушмаган (-роқ қўшимчаси роқ қа қофия қилинган)
|
0
аммо бу шеърни Қозоғистонда босилиши режаланган тўпламимизга киритмоқдамиз. чунки ундаги нафосат барча камчиликларини босиб кетади
|
0
Тўғри! "Шох"да хато кетибди узр Ҳозироқ ўнглаймиз! Эътибор учун раҳмат!
|
0
Янги кунга эски чироқмиз дегани нима?
|
+1 7
Танқидчи эмас (21.06.2013 18:16)
[ Материал]
"Янги кунга эски чироқмиз" деб муҳаббатнинг боқийлигига ишора қилиняпти менимча
|
|
|
|
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|