Жума, 20.09.2024, 02:14
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Ижод туни
МУСОФИР
Хотиржамлик эзилади
туни билан,
Дард - шеър бўлиб ёзилади
туни билан
Тонг отади...
Бедорликда кечирган тун...

Бекор ўтгандай сезилади
куни билан...

Хотиржамлик эзилади
туни билан,
Дард - шеър бўлиб ёзилади
туни билан
Тонг отади...
Бедорликда кечирган тун...

Бекорчиликдан безиллади
куни билан...

Сурат
Қўлимда
Онамнинг сурати...
Меҳрли нигоҳнинг сийрати
Болалик кунлардан бир дарак..!

Эслатар қуёшли кунларни,
Беғам, бехавотир тунларни
Тушимга киради камалак...

Вақт ўтиб,
занглаган ҳилолни,
кўрганда ўтиндай ниҳолни
Қаноти тиришди
капалак...

Борига дард бўлди сабабчи,
Йўғига нафс куюк аламчи
узоққа отилиб ҳакалак...

Эсиз деб, бир сўзни йиғлатдим
Кўнглимга ҳиссизни эслатдим...
Махмурга ёқмаган Хапалак...

Воқеълик бетараф гувоҳдир,
Осийлик - бекафан гуноҳдир !
Кўнгилнинг кўчаси яхмалак...

Қўлимда
Онамнинг сурати...
Меҳрли нигоҳнинг сийрати
Орзусин айтолмай жон ҳалак..!

Сийрат ичра иштибоҳ кўрдим -
Сўнмаган умид у !
Ё ўғлим,
ё қизим сочлари жамалак !


Рукн: Шеърият | Қўшди: Musofir (22.06.2013) | Муаллиф: Мусофир E
Кўрилди: 745 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0