Жума, 20.09.2024, 02:19
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Қақнус қўшиғи
МУҒАННИЙ

Куйиб бўлдим

(Қақнус қўшиғи)

Куйиб бўлдим ўтларингни ўчиргин,
Кулларимни ҳаволарга учиргил.
Ситамларинг, қайсар кўнгил қушимнинг,
Кулдан кулиб чиққан кунга кўчиргил.

Бир золим қиз учратмадим сенчалик,
Кўнглин мендан қолганмиди шунчалик.
Эринг мени севсин десанг менчалик
Кулларимга асал қўшиб ичиргил.

Куллар менинг ёришмаган ойларим,
Ўзимга ҳам бўйсунмаган тойларим,
Самоларда сенсиз ўтган тўйларим,
Келинчакни хаёлингдан қочиргил.

Гуноҳларим сўраб олай ўзингдан,
Бўзларимдан безор бўлган кўзингдан,
Сўзларимдан қизармаган юзингдан,
Ўтиб қочган ўйларимни кечиргил.

Маҳшар туни фариштага айланиб,
Наштарланиб қошимга кел шайланиб,
Муғаннийнинг қобоғига жойланиб,
Ўзинг юмган кўзларимни очиргил.

26 январ 2003 йил

Ғазал
Жисмим ер аҳлига ёқолмай йиғлар,
Кўзимнинг ёшлари оқолмай йиғлар.

Қулоғим остида хурлар жаранги,
Исрофил сурнайин уқолмай йиғлар.

Сўзимнинг шарбати тилимдан қотган,
Илонлар тилимдан чақолмай йиғлар.

Руҳим ҳаволанар байтимни излаб,
Гўзаллар дарчадан боқолмай йиғлар.

Дўзах хаёлидан оқил паришон,
Жунунлар жаннатдан чиқолмай йиғлар.

Оламлар сарварин раёсатинда,
Набийлар нишонин тақолмай йиғлар.

Кибрли тоғларнинг тоши терилган,
Муғанний, мозоринг йиқолмай йиғлар.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (19.05.2013) | Муаллиф: Муғанний
Кўрилди: 909 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0