Жума, 20.09.2024, 02:18
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Румолинг
***
Бир жуфт шамшир остида канча найзабонинг бор,
Садаф лашкар ортида кандай най забонинг бор,
Чашма эмас иккиси, жоним икки сайёди,
Мени гирифтор этган кантдай май забонинг бор...
***
РУМОЛИНГ
Муборак булсин ёр азиз бошингга,
Ёруг юлдузларга гулдош румолинг,
Попуги ярашган камон кошингга,
Каро кунларингга кундош румолинг.
Калбинг дардларининг малхами булсин,
Хато - журумларнинг бархами булсин,
Шоир акангнинг хам илхоми булсин,
Сирли хаёлларга сирдош румолинг,
Такдирнинг минг хил сир синоати бор,
Аёлнинг давлати -итоати бор,
Куркма, дуоларнинг ижобати бор.
Нозик жуссангдаги бардош румолинг.
Мусофир юртларни кезади эрлар.
Согинчнинг багрини эзади эрлар,
Унутмаса мактуб ёзади эрлар,
Ёлгиз эмассан ёр, йулдош румолинг,
Турмуш ташвишларин кутарганингда
Ёлгизликни секин итарганингда,
Оила гамларин битирганингда
Сен билан елкадош дардкаш румолинг!
Сабр кил хаммаси яхши булади,
Хаётинг хаётлар накши булади,
Дузахнинг утига карши булади,
Жаннатда булади дилкаш румолинг!




Манбъа: http://shahsiy kutubhonadan
Рукн: Шеърият | Қўшди: Абдурахим (10.06.2013) | Муаллиф: Абдуррахим Абдул АКБАР E
Кўрилди: 763 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0