Жума, 20.09.2024, 02:05
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Тун -қора сиёҳда ёзилган ғазал
МУҒАННИЙ

Тонг шивир шивирдан не фойда,
Кечанинг хаёли ҳам ойда.
Тизгини узилган эрка той
Ойни ичиб қўйибди сойда.

***
Қизарган кечанинг юзи лой,
Жой йиғиб тўйди.
Икки кун кўринмай қизил ой
Сўнг, туғиб қўйди...

***

Кун – сара гиёҳдан йиғилган асал,
Тун – қора сиёҳдан ёзилган ғазал.

***
(Навоийдан)

Қуёшдан тортиниб кундузлар,
Тунлари тўпланар юлдузлар.

***
Ойнинг юзи сувсар талаб тилинди,
Теракнинг учига қочиб қутилди.
***
Булоқда улгурмай сочларин ўриб,
Жинлар айниб қолди ойқизни кўриб.


Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (22.06.2013) | Муаллиф: Муғанний
Кўрилди: 815 | Шарҳлар: 1 | Теглар: Муғанний, Ўш | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 1

0  
1 Musofir   (22.06.2013 23:03) [Материал]
Оҳ, маза қилдик !
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0