Жума, 20.09.2024, 02:04
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Ташбеҳ
Гуллар шаббодада бошларин чайқаб,
Бир-бирига хуснинг имлашиб қолди,
Ғунчалар рақибин келганин пайқаб,
Рашкдан титраб тиконга илашиб қолди,
Булутлар сени бир кўрмоқчи бўлиб,
Талашиб ўртада ўт чиқиб кетди,
Кўролмаган булут йиғлади тўлиб,
Хуснингдан уялиб Кун кириб кетди,
Жамолингдан андозалар оламан деб,
Кўчирай деб, шу гўзалнинг сийратини,
Қуёш сенинг суратингни соламан деб,
Чизиб қўйди камалакнинг суратини...


Рукн: Шеърият | Қўшди: Абдурахим (16.06.2013) | Муаллиф: Абдурахим Абдул Акбар E
Кўрилди: 783 | Шарҳлар: 1 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 1

0  
1 Танқидчи эмас   (22.06.2013 17:26) [Материал]
Гўзал ўхшатишлар... Шеърнинг исми жисмига мос !
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0