Жума, 20.09.2024, 02:14
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Қалб билан суҳбат
- Қалбим, буни қара сочларимга оқ оралабди.
- Сочларингни оқини эмас қанчаси тўкилганини айт.
- Нимасини айтасан. Инсон хаёти уртача 60 ёш бўлса ярим аср яшаб қўйибмиз...
- Ярим аср... Айтишга осон.
- Эсингдами ёшлигимиз?
- Ха ажойиб болалигинг бор эди.
- Ха ааанча олисларда қолиб кетган болалигим...
- Жуда уйинқароқ, эрка бола эдинг.
- Болалигимни соғиндим. Қани имконим булса ю барча ташвиш у ғамларни улоқтириб болалигимга қайтсам.
- Буни мен хохлаяпман сен эмас.
- Албатда. Агар билсанг шу кунгача хам фақат сени хохишингни амалга ошириб яшаб келдим.
- Хой хой бу гапинг билан гунохларингни ҳам менга юкламоқчимисан?
- Гунохларим... Чиндан ҳам шу кунгача кечирган хаётим мобайнида қилган гунох у совобимни торозига тортсам совобимнинг палласи тўлмаса ҳам керак?
- Ўзингни сиқма менга ҳам азоб бераяпсан? Сен ёмон инсон эмассан.
- Лекин яхши инсонлардек хам яшамадим.
- Намунча нолийвермасанг?
- Калбим қара мен отаман фарзандим бор. Нима деб ўйлайсан мен яхши ота була олдимми?
- Хафа булмайсанми?
- Сендан а?
- Ростини айтсам фарзандларинг бугун сендан рози, хозир яхши отасан лекин келажакда фарзандларинг сендан рози бўлармикан билмадим.
- Тушунмадим нега бундай деяпсан?
- Ўзинг ўйлаб кўр. Сен фарзандларингни бугунини таъминлаяпсан лекин улрага келажак яратмаяпсан?
- Нега ахир? Ўқитаяпман еб ичираяпман кийинтираяпман яна нима кам уларга?
- Айтчи ватанинг борми? Отаси беватан фарзанднинг ватани каер? Фарpандингни олди 10 ёшга тўлди сен чи хали хам ижарада яшайсан? Энди айтчи фарзандларингни келажагини қўя тур уша келажакнинг шарпасини кўраяпсанми?
- Хмм... Сен хақсан?
- Унда айтчи яхши ёр бўла олдимми?
- Ортингга боқ кўрасан?
- Ортимда нима бор?
- ХИЁНАТ...
- Ёдимга солма.
- Сен сўрадинг мен айтдим.
- Хиёнатни мен хохлаб қилмадим.
- Лекин қилдинг.
- Сен рохатландинг.
- Қалб менми сенми? Сенинг хиёнатингдан мен қанчалар азобланганимни биласанми? Ҳар гал аёлинг кўзларига боқганимда унинг кўзларидаги сенга бўлган мехр-мухаббатни хис қилганимда қанчалар азобланганимни биласанми? Ҳар гал сенинг оёқ қўлларингни ювиб иссиқ овқат ошингни олдингга қўйиб сен тамадди қилаётганингда аёлинг зимдан сени кузатиб сендек ёри борлигидан қувонгада чи, сенинг хиёнатингдан бехабар аёлингга боқиб қанчалар азобланганимни биласанми? Хатто ўша пайтларда сендек инсоннинг қалби бўлиб яралганимдан минг пушаймон бўлгандим.
- Бўлди бас қийнама мени. Мен қайтганман бу йўлдан. Аёлим ишонмаса хам билмаса хам сен билишинг керак буни.
- Қайтганинг учун ҳам ханузгача сенинг қалбингман. Агар билсанг уша мунис аёлинг сенинг хиёнатларингни кечира олсагина мен сени яхши ёр дея оламан, борди ю кечира олмаса... узр...
- Қалбим менга йўл курсат.
- Сен аввало сенинг кўзингга мен булиб кўринган шайтонни мендан ажрата олишинг керак. Биз қалбмиз. Хар бир инсонни бизга фақат яхшиликдангина рохат олиб келишини истаймиз. Сенга кимнидир умариб, кимнидир алдаб ёки хиёнат орқали лаззатланишини айтаяпдими демак у мен эмас менинг қиёфамдаги шайтон. Сен мен ва шайтонни бир биримиздан ажрата олмас экансан гунохларинг кўпайса кўпаядики лекин озаймайди. На яхши ота на яхши эр на яхши фарзанд була оласан. Охир оқибат ИНСОН деган ном га ҳам но лойиқ бўласан. Шундай экан эй осий эгам мен сенга аллохдан берилган рахмонман мени ҳис қил, менга қулок тут, бой бўласан, бахтли бўласан, жаннат насиб этгай.


Рукн: Шеърият | Қўшди: isfana (12.04.2013) | Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон уғли E
Кўрилди: 770 | Шарҳлар: 2 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 2

0  
1 uzbakon3   (17.04.2013 14:19) [Материал]
АЖОЙИБ !
0  
2 Ёдгорбек   (17.04.2013 23:50) [Материал]
Рахмат
Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0