Жума, 20.09.2024, 02:04
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

ШАРТМИДИ ТУҒИЛМОҚ?
Зиғирдек қадрим ҳам хор бўлди бугун,
Дунё кўзларимга тор бўлди бугун,
Ғурурим каддига зор бўлди бугун.
Рохат ярим жон-у, изтироб бутун.
Шартмиди туғилмок, изтироб учун.

Дунёни ахтариб топмадим хақни,
Минг бор эшитиб, кўрмадим бахтни.
Лавзида турганин билмадим ахтни,
Рохат ярим жон-у, изтироб бутун.
Шартмиди туғилмок, изтироб учун.

Дунёнинг устуни ғаниминг бўлса,
Йўлингни йуқотсанг дўстларинг кулса.
Сабрнинг косаси бе тиним тўлса,
Рохат ярим жон-у, изтироб бутун.
Шартмиди туғилмок, изтироб учун.


Рукн: Шеърият | Қўшди: isfana (02.04.2013) | Муаллиф: Ёдгорбек Раимжон ўғли E
Кўрилди: 786 | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0