Ёш ўтганда севиб қолган .....
ШОДМОН Бу дунёнинг кори бори кўп аломат, Бовар қилмас ишлари ҳам чандон экан. Кўнгил хоҳлар, майл шохлар дил ҳижолат Ёш ўтганда севиб қолган ёмон экан. Уфқ сари оғиб борар умр моҳи, Вужудингга лаҳза солар кўнгил оҳи. Ўзингдан ҳам уяласан гоҳи гоҳи Ёш ўтганда севиб қолган нодон экан. Орзуларинг бепуштлиги қилса зада, Армонларинг оғир бўйдир ҳар лаҳзада. Кўнгил бўзлар, сен билмаган бир лаҳжада, Ёш ўтганда севиб қолган ҳайрон экан. Ёр кўчасин қаҳратонда ёзи бўлар, Чертсанг агар тошларин ҳам сози бўлар, Сени қопган итларин ҳам нози бўлар, Ёш ўтганда севиб қолган сарсон экан. Қўшиқ айтиб кўчасидан ўтолмайсан, Юрак ютиб, чиқишини кутолмайсан, Қўлларига ишқ номасин тутолмайсан, Ёш ўтганда севиб қолган нолон экан. Сал ийманиб ёр васлини кўзлар кўнгил, Дил розини ўз ўзига сўзлар кўнгил, Бир лаҳзада ҳам кулиб, ҳам бўзлар кўнгил, Ёш ўтганда севиб қолган мастон экан. Фано боди етмай туриб бизга қадар, Бир кўрсайдим қолмас эди дилда кадар, Одамийлик расмин тутиб берсин хабар, Ёш ўтганда севиб қолган нолон экан. Висолига етмай ўлсам, рози бўлсин, Қабрим узра қадам қўйса нози бўлсин, Номим тилга олса ишқий сози бўлсин, Ёш ўтганда севиб қолган Шодмон экан.
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (22.06.2013)
| Муаллиф: Шодмон
Кўрилди: 738 | Шарҳлар: 2
| Рейтинг: 0.0 /0
Шарҳлар: 2
Порядок вывода комментариев:
По умолчанию
Сначала новые
Сначала старые
0
Домла бир ҳазиллашдилар )))))
0
Лекин бўлиши мумкин бўлган ҳолат!
Статистика
Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0