Шавкат Раҳмон хотирасига
Абдул Ҳақ
Шавкат Раҳмон хотирасига
Сеҳрли қиз - ғам қўлларида ниш, Билмам, найза бор қароғида. Тун. Мунг. Тонгга қадар қийналиш, Дил тилинар ғам пичоғида.
Рангин лаҳзам йўқ, сабрим синиқ, Очиқ кунлар қолмади бунда. Бўғзим тўла фарёд-ҳайқириқ, Тўлғонаман аёвсиз тунда.
Уйқуга бир зум чалғисам, оҳ, Бир нур менга саломлар айтар. Зулмат ичра қолдириб ногоҳ Мени ташлаб ортига қайтар.
Билмам нечун қололмас, нечун, Балки бунда кўп разил юрак? Балки тўсар ичдаги хоин, Балки шундан қолмаса керак.
Балким... билмам бу сир сирларин, Билмоқликка ожиз бу юрак. Билмоқ учун дунё нурларин "Узун умрим етмаса керак". 1998 й.
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Аъзам (31.07.2013)
| Муаллиф: Абдул Ҳақ
|
Кўрилди: 772
| Рейтинг: 3.7/3 |
|
Статистика
Жами on-line: 1 Мехмонлар: 1 Фойдаланувчилар: 0
|