Пайшанба, 19.09.2024, 13:07
| RSS

Ижодкор

Бош саҳифа » Материаллар » Қирғизистон » Шеърият

Навоий ғазалига мухаммас
Муғанний

Етиб оҳим сенга, оҳу, тарки Хўтан қилғил,
Висолинг субҳила ишқимни шуълазан қилғил.
Умидим сен “Қаро кўз”дин олий сухан қилғил,
Қаро кўзим, келу мардумлиғ эмди фан қилғил,
Кўзим қаросида мардум киби ватан қилғил.

Ҳижрон милига висол лаҳзасин ясаб гулшан,
Кўзим йўлига ҳаёл ларзасин ясаб гулшан,
Сўзинг мулига ҳалол лафзасин ясаб гулшан,
Юзинг гулига кўнгил равзасин ясаб гулшан,
Қаддинг ниҳолига жон гулшанин чаман қилғил.

Насимийдан хумул айёми мунгли наво боғла,
Ниҳоний қолмасин қатлим илқинг қаро боғла,
Устихонимдан шаҳар тоғига бино боғла,
Таковарингға бағир қонидан хино боғла,
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.

Ўлсаким, Ҳисрав бу кундин битиб ўтмишга тарх,
Ҳам Ширин тақдирига боғламиш шоҳона шарҳ,
Оташин ишқимга то Ёсуманлар қўйса нарх,
Фироқ тоғиа топилса туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб яна ул тоғда Кўҳкан қилғил.

Қаддинг камолига сакта қил сарву гулларни,
Кўзинг ҳилолига сур осмоний куҳлларни,
Лабинг зилолига нуқл айлаб бода, мулларни,
Юзунг висолиға етсун десанг кўгулларни,
Сочингни бошдан-оёқ чин ила шикан қилғил.

Жаллод нигоҳигаки мужгон эмас монеъ,
Қатлин гуноҳигаки даврон эмас монеъ,
Хуршид сиёҳигаки, осмон эмас монеъ,
Хазон сипоҳига, эй боғбон, эмас монеъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.

Шитоб айлаб ишқинг фунунинда тадқиқ мени,
Қилмасанг ишқимдан ишқингга татбиқ мени,
Тахалхул ихтиёримга нечук таъқиқ мени,
Юзида терни кўриб ўлсам, эй рафиқ, мени,
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.

Само меҳридин кўнгул саҳнида юз кўргузсанг,
Не тонг, Муғаннийни ҳавасдин йўлга тургузсанг,
Ё ғазал мулкингга отилғон ўқ каби сезсанг,
Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоғлиғ ўқин шаъми анжуман қилғил.




Манбъа: http://2001, 26 январь “Democ Times”
Рукн: Шеърият | Қўшди: Davron (05.12.2013) | Муаллиф: Муғанний
Кўрилди: 873 | Теглар: Navoiy, mug'anniy | Рейтинг: 0.0/0

Шарҳлар: 0

Шарҳни фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар қолдира олади.
[ Рўйхатдан ўтиш | Кириш ]
Меню
Рукунлар
Кириш формаси
Ихчам-чат
Статистика

Жами on-line: 1
Мехмонлар: 1
Фойдаланувчилар: 0