Ёзмасам
Ёзганимда... Оқ қоғозга ёзмайман тутмасин деб саҳифанинг кияси Назаримда... Ёзганларим шеър эмас ваҳиманинг уяси...
Ёзмай десам дардим тўкин дастурхон, ҳеч бўлмаса шу тахлит айтгим келар ! Не ажабким... Айтиб бўлганда, гоҳо... шу йўлдан қайтгим келар...
Ёзиб бўлдим... Енгиллади юрагим гўё... илинж осмонига юпанч - моҳ чиқди... Барибир тушунмадим қаеримдан шох чиқди..?
Ёзмасам нима..?
|
Рукн: Шеърият | Қўшди: Musofir (10.10.2013)
| Муаллиф: Musofir E
|
Кўрилди: 805
| Рейтинг: 0.0/0 |
|